Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:55

Тақирбошлар ҳужуми авж олмоқда


Россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳар йили тақирбошлар ҳужумидан юзга яқин одам нобуд бўлаётгани ҳақида айтмоқдалар.
Россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳар йили тақирбошлар ҳужумидан юзга яқин одам нобуд бўлаётгани ҳақида айтмоқдалар.

Россия нашрлари тарқатган хабарларда айтилишича, бир кеча кундузда мамлакат ҳудудида икки нафар ўзбекистонлик мардикор ўлдирилган. 2009 йил бошидан эса тақирбошлар ҳужумидан 36 киши вафот этган.

“Эхо Москви” радиосининг хабар беришича, Ленинград вилоятининг Сертолово шаҳрида Ўзбекистоннинг бир фуқароси ўлдирилган.

2 август куни тунда Сертлово шаҳар касалхонасига бўйнига пичоқ урилган фуқаро мурожаат қилган. У кўп қон йўқотиши оқибатида касалхонада вафот этган.

Маҳаллий ҳуқуқ - тартибот идораларига кўра, Ўзбекистон фуқароси шаҳар бозорида ишлаган. Тунда бозордаги савдогарлар ва шу куни ўз касб байрамларини нишонлаган рус десантчилари орасида муштлашув содир бўлган. Айни пайтда десантчиларнинг Ўзбекистон фуқароси ўлимига алоқадорлиги текширилмоқда.

2 август тунида Москва вилоятининг Воскресенск туманида яна бир Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган.

Ўзбекистон фуқароси калтакланиб ўлдирилган. Унинг қотили сифатида гумонланиб Воскресенск туманида яшовчи 25 ёшли шахс қўлга олинган. У Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганини тан олди.

Москвадаги “Сова” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти тарқатган маълумотларда айтилишича, Россияда 2009 йилнинг июл ойида ирқчилардан камида олти киши жабр кўрган. Ўтган йилнинг июл ойига солиштирганда бу анча оз кўрсаткичдир. 2008 йил июлида тақирбошлар томонидан уч киши ўлдирилган ва 25 киши яраланган эди.

“Сова” ташкилоти 2009 йил июлида ўзга миллат вакилларига уюштирилган ҳужумлар тақирбошлар томонидан ташкиллаштирилгани ҳақида ахборот беради.

Статистика маълумотларига қараганда, 2009 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россиянинг 29 та ҳудудида тақирбошлар ҳужумлари бўлгани қайд этилган. Бунинг оқибатида камида 36 киши ҳалок бўлган, 171 киши оғир тан жароҳати олган. 2008 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса тақирбошлар 371 кишини жароҳатлаган ва 73 кишини ўлдирган эдилар.
XS
SM
MD
LG