Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:35

"Эргаш ака мактаб кўрган эди"


Ҳамкасбларининг айтишларича, Эргаш Каримов томошабиннинг ғашига тегмайдиган санъаткор эди.
Ҳамкасбларининг айтишларича, Эргаш Каримов томошабиннинг ғашига тегмайдиган санъаткор эди.

Ўзбекистон халқ артисти Эргаш Каримов оламдан ўтгани хабари 4 август куни Ўзбекистон телевидениесида ëритилмади. Айни пайтда ўзбек жамиятининг турли қатлам вакиллари ўзлари севган санъаткорга видо сўзларини йўлламоқдалар.

Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов:

- Эргаш Каримов ўзбек халқининг жуда бир севимли¸ қалбидан¸ тилидан¸ дилидан жой олган бетакрор санъаткор эди. У ўзбек миниатюра саҳнасига¸ миниатюра санъатига бевосита тамал тошини қўйган нуфузли санъаткор эди. 74 ëшида Оллоҳ бу инсонни орамиздан олиб кетди. Бу санъаткорлар учун¸ санъат учун¸ санъатсевар халқимиз учун жуда катта бир жудолик ҳисобланади.

Эргаш ака қисқа-қисқа миниатюраларида¸ сатираларида¸ чиқишларида халқни фақат яхшиликка¸ эзгуликка¸ муҳаббатга чорлаб келган. Менимча¸ ўзбек халқидай кулгини севадиган халқ бошқа жойда бўлмаса керак. Биз бутун мавжудотдан кулиш фазилати орқалигина ажралиб турамиз. Эргаш ака бизнинг юзимизга бевосита табассум юргиза олган¸ томошабиннинг ғашига тегмайдиган¸ томошабиннинг дилига симпатия юргиза олган санъаткор эди.

Қисқа-қисқа фильмларда ўйнаган роллари ҳам¸ “Шум бола” ва бошқа фильмларда ўйнаган роллари ҳам таҳсинга лойиқ. Қолаверса, у киши қисқа-қисқа миниатюраларда Саид Аҳмадни¸ Шароф Бошбековни¸ Алп Жамолни¸ Эргаш Раимовни¸ бошқа қанча-қанча сатира ëзувчиларини халққа тарғиб қилишда ҳам ўзининг меҳнатини аямади. Эргаш Каримовни Эргаш Каримов қилган ўша ëзувчиларнинг қалами бўладиган бўлса¸ Эргаш Каримов уларни эл орасида манзур қилишга бевосита ҳисса қўшган инсонлардан биттаси .

Озодлик: Мана сиз “Шум бола” фильмида ўйнаган, деб айтдингиз. Бундан ташқари¸ Эргаш ака Али Ҳамраевнинг “Еттинчи ўқ” деган фильмида ҳам ўйнаган. Анча трагик образлар бу.

- Трагик образ деб бўлмайди буни. Бу драматик образлар. Эргаш Каримов, авваламбор, Маннон Уйғур номидаги санъат институтининг актëрлик факультетини тугатган. Энди бевосита бу жанрга ўтгани учун сатира¸ миниатюра жанри орқали халқимизга танилди. Эргаш ака Каримов актëрлик факультетини¸ драма-кино факультетини тугатган. Шунинг учун ҳам бунақа ролларни ўйнаган. Агар ўша пайтда бирор-бир режиссëр юрак ютмасдан драматик образларни берса¸ уни маромига етказиб ўйнаш қудратига ҳам эга санъаткорлардан¸ актëрлардан биттаси эди.

Озодлик: Кейинги ҳаëтини яхши биласизми? Кейинги пайтда ҳажга бориб келган эканлар.

- Ҳа. Аëллари билан биргаликда ҳажга бориб келган эдилар. Эргаш ҳожи ака эдилар. 11 числодами - Ал-Азиз ресторанида худойи қилинаяпти. У киши Ўзбекистонда жуда машҳур эди.

Озодлик: Сиз одамларнинг ғашига тегмайдиган ҳазилларни қилар эди, деб айтдингиз. Ҳозирги баъзи ҳазиллар бачкана бўлиб кетаяпти. Бу кишининг мактабларининг сабоқлари нима?

- У одам институт кўрган эди. Халқни ўз орқасидан эргаштира оладиган Оллоҳ берган қудрати бор эди. Шунинг учун ҳам халқ яхши кўрган. Халқнинг муваффақияти билан яшайдиган одам эди. Оллоҳ берган эди унга. Яратган Эгамдан жуда катта эҳсон берилган. Институтни битирган билан ҳамма актëр¸ сатирик бўлиб кетавермайди. Биласиз¸ сатира жанрида қалам тебратиш жуда қийин. Қолаверса¸ бу жанрда ижод қилиш ҳам¸ халқнинг дилидан жой олиш ҳам жуда қийин.

Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева:

- Бугун отпускадан кейин ҳамма коллектив театрга йиғилди. Шунақа нохуш хабар келди. “Ҳозир Эргашжондан келаяпмиз”, дейишди. “Нима бўлди?” десам¸ “Оламдан ўтди” дейишди. "Қачон" десам, “бугун” дейишди. Демак¸ кеча бўлган экан-да.

Озодлик: Ҳа. Кеча пешинда чиқаришибди.

- Сизга айтишдими?

Озодлик: Ҳа¸ биз кеча у киши ҳақида эшиттириш бердик. Сиз Эргаш ака ҳақида билармидингиз?

- Мен Эргашжонни жуда яхши билардим. Унинг хотини Розажон билан бир-иккита фильмларда қатнашганман. Умуман, бу оилани мен жуда яхши биламан. Жуда ажойиб бола эди. Нима дейсиз энди¸ ҳаëт экан. Ўлим бизга мерос экан. Энди ўзи ҳам анчадан бери чиқмай қўйган эди. Ўзининг ҳол-аҳволи ëмон бўлгани учунми... Унинг қилган ишлари¸ унинг ижоди¸ ўйнаган роллари абадий қолади¸ абадий. Чунки бу Ўзбекистоннинг золотой фонди.
XS
SM
MD
LG