Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:26

Бўйларингдан ўргилай


Сайрамлик Йўлдош ака фарзандлари сабабли уммонлар оша сайру саёҳат қилиб юрганидан мамнун.
Сайрамлик Йўлдош ака фарзандлари сабабли уммонлар оша сайру саёҳат қилиб юрганидан мамнун.

Қозоғистоннинг Сайрамидан бўлган Йўлдош ака етмишни қоралаганда ўз Америкасини кашф қилди. Унинг айтишича, ўзи кўрган Америка ёшлигида бу мамлакат ҳақида сингдирилган тасаввурларни мутлақо ўзгартириб юборган.

“Банданинг боши Оллоҳнинг тоши” деган гап бор.

Тарихан турғун яшаб келаëтган ўзбекларнинг бугун дунëнинг тўрт тарафига тариқдай сочилгани кузатилади.

Бировлар иш излаб¸ яна бировлар таъқиблардан қочиб юртни тарк қилмоқда.
Йўлдош ака ўғли Бахтиёр ва невараси Эдуард билан


Сайрамлик ўзбек¸ 70 ни қоралаган Йўлдош аканинг Америкада ерлашишига сабаб бошқа.

Йўлдош аканинг ўғли Бахтиëр лотореядан АҚШда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ютиб олди.

Ўғли ва келинининг ортидан Йўлдош ака ҳам Америкага келди.

Нафақахўр эрмаги

Йўлдош ака ўғли Америкада узоқ муддатли кредит эвазига сотиб олган уйни кам-кўстини тузатмоқда.

Йўлдош ака: Мен нафақадаман¸ вақтим кўп¸ қўлдан келганча ғимир-ғимир қилаяпман. Ўғлим олган уйнинг пастки хоналарига ерости суви яқин бўлгани учун нам тортиб¸ айрим ерларининг сувоқлари тушиб қолган. Ана шуни йўқотиш учун иморатнинг ëнларида дренаж ариқчалар қурдик.

Озодлик: Ëшингиз нечада?

- Бир ойдан кейин 69 ни тўлдириб¸ 70 га эмаклай бошлаймиз¸ дейди Йўлдош ака.

Бугун етмишни қоралаган Йўлдош ака ëшлигида Америка ҳақида ўзига сингдирилган салбий тарғиботни яхши эслайди.

- 10-синфда ўқиëтганимизда ҳам¸ ҳатто институтда ўқиëтганимизда ҳам “Америкадаги ҳаëт тарзи умуман бошқача, бизнинг одамларга¸ бизнинг давлатнинг шон-шарафларига сал мос келмайдигандай”, деб тушунардик. Бу ерга келиб кўрсак¸ кўп нарсаларни бизга нотўғри айтишган экан. Нотўғри агитациялар бўлган¸ дейди ëшлигини эслаган Йўлдош ака.

“Менга ёққан Америка”

Шундан суҳбатдошимиз Американинг ўзига ëқадиган томонларини санай бошлади.

Йўлдош ака: Менга бу ерда жуда ëққани - ичиб олиб¸ сандирақлаб ëки бировларга сўкиниб¸ бировларни хафа қилиб юрган инсонларнинг бирортасини кўрганим йўқ. Бизда эса чорраҳаларда ëки уйнинг ëнида думалаб ëтган¸ ифлос бўлиб ëтган¸ бировларни ҳақорат қилган инсонлар жуда ҳам кўп. Яна бир ëққан нарсаси - юрган еримда кўрган кишиларнинг қайси бири бой ëки камбағал эканини билмадим. Сабаби¸ ҳаммасининг тагида машина¸ кийиниши бирдай¸ еяëтганини кўрсанг ҳам бари бирдай ейишади. Буларнинг бойи билан камбағалининг фарқи кўринмагандай.

Озодлик: Биз томонда бой билан камбағалнинг фарқи қанақа?

Йўлдош ака: Биз томонда бой жуда гердайиб кетади. Камбағалга қандайдир паст назар билан қарайди¸ уни иложи борича тепкилагандай бўлади¸ руҳини туширишга ҳаракат қилади¸ айниқса кийим кийиш¸ катта тўйлар қилиб ëки баланд иморатлар қуриб ўзини элга танитмоқчи бўлади. Бу ерда уларни мен кўрмадим¸ сезмадим. Бу томондан яхшиликлари жуда кўп.

“Менга ёқмаган Америка”

Озодлик: Американинг сизга ëқмайдиган томонлари ҳам борми?

- Ëқмайдиган томони шуки¸ бу ерда одамлар асосан фақат ўзинигина ўйлашади. Ëнидаги одамнинг асосий ташвиши¸ унинг нимага қизиқиши Ўзбекистондаги каби синчиклаб сўралмайди. Сенинг бошингдан нима ўтаëтгани¸ қандай ташвишинг борлиги уларни қизиқтирмайди. Ана шу томони менга унча ëқмайди¸ дейди Йўлдош ака.

“Алла” ўрнига “Галдир”ни айтаяпман

Йўлдош ака ҳам кўпчилик ўзбек боболари каби ўз вақтини неваралари билан бирга ўтказишни хуш кўради.
Йўлдош аканинг ўғли почтада хат ташувчилик қилади. Уйда қолган икки неварани қараш ҳам баъзан Йўлдош акага қолади.

- Невараларимни ўзбекча қўшиқлардан қулоқ қонди бўлишини истайман¸ дейди Йўлдош ака айвон раҳида турган магнитофон тугмасини босаркан.

Магнитофондан “Янги чиққан майсадек киприкларингдан ўргилай” деган қўшиқ янграй бошлади. Йўлдош аканинг ўзи ҳам қўшиқчи билан жўр бўлиб куйлай бошлади.

Қоши қаро барно йигит,
Бўйларингдан айланай...


“Нимага бу қўшиқ ëқади сизга?” деб сўраймиз Йўлдош акадан.

- Қандайдир дилдан айтилган сўзлар-да. Невараларни ухлатиш олдидан мана шу ашулани кўпинча ўзим айтиб бераман. Мен неварам Эдик бир ëшга тўлганда келганман. Анжелина тўрт ëшда¸ Эдик бир ëшда. Бахтиëр билан Лена ишга кетишади ва мен биз ўзим иккаласи билан қоламан. Уларни айлантириб келишим керак. Кўчаларда икки-уч соат айлантириб¸ кўрмаган ерларни кўриб¸ томоша қилиб қайтиб келаëтганда Эдикнинг уйқуси кела бошлайди. Шунда аравани тўхтатиб¸ сояга тушиб¸ Эдикнинг ëнига ўтираман ва ашулани айта бошлайман. Сўзларнинг кўпини ўзим тўқийман. Чунки кўп сўзлари эсимдан чиқиб кетаверади¸ дейди Йўлдош ака.

“Болалар баҳона дунё кезаяпман”

Америкадаги ўғли билан яшаëтган Йўлдош аканинг яна бир ўғли Россиянинг Санкт- Петербург шаҳрида ўзидан тинчиди¸ қизи эса Испанияга турмушга чиқди.

Йўлдош ака умр адоғида фарзандларидан хабар олиш учун уммон оша минглаб чақиримлар босмоқда.

Халқда “Сайр ҳам сайр, саргардонлик ҳам сайр” деган гап бор. Аммо Йўлдош аканинг сайрини зинҳор саргардонлик деб бўлмайди. Суҳбатдошмизнинг айтишича, қариган чоғида бўлса-да, болалари баҳона дунё кўриш бахтига муяссар бўлган
XS
SM
MD
LG