Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:36

Террор режаси жазоланди


Лондон расмийларига кўра¸Британия полицияси ва хавфсизлик хизматининг жиддий саъй-ҳаракатлари натижасида улкан террор режасининг олди олинган.
Лондон расмийларига кўра¸Британия полицияси ва хавфсизлик хизматининг жиддий саъй-ҳаракатлари натижасида улкан террор режасининг олди олинган.

Британия суди уч нафар британиялик мусулмонни 2006 йил августида Шимолий Америкага учаётган камида еттита самолётга ҳужум қилиб¸ минглаб одамни ўлдиришни режалаганликда айбдор деб топди.

Мутахассислар агар Ал-Қоида томонидан ишлаб чиқилган бу режа амалга ошганда, у 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейинги энг фожеали террор ҳужуми бўларди¸ деган фикрда.

Ҳакамлар гуруҳи Британияда туғилган 28 яшар Абдулла Аҳмад Алини минглаб одамни ўлдириш режасини ишлаб чиққанликда, 28 яшар Танвир Ҳусайн ва 29 яшар Асад Сарварни эса самолётда бомба ҳужумини амалга оширишни мақсад қилганликда айбдор деб топди.

Британия ва АҚШ хавфсизлик хизмати расмийлари фикирча¸ самолётларни портлатиш режаси Ал-Қоида билан бевосита боғлиқ ва у Покистондаги исломий жангарилар томонидан бошқарилган. Уларга кўра, 2006 йил августида бу режа амалга оширилишига бир неча кун қолганда унинг олди олинган.

- Бу воқеа, биз терроризмнинг ҳақиқий ва жиддий таҳдидига дуч келаётганимизнинг яна бир далилидир. Бу тасаввур қилиш мумкин бўлмаган оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган даҳшатли ҳужум бўлиши мумкин эди. Терроризмга қарши курашда Британия тарихида энг мураккаб ва катта амалиёт бўлган ушбу жараёнида жавобгар шахсларни адолатли суд олдига олиб келиш учун полиция, хавфсизлик хизмати ходимлари ва прокурорлар ўз вазифаларини аъло даражада бажардилар, дейди Британия Ички ишлар вазири Алан Жонсон.

Лондон шаҳар полициясининг террорчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи Жон Мак Довал¸ агар террор ҳужуми амалга ошганда оқибати жуда ёмон бўлиши мумкинлигини айтади.

- Агар бу режа амалга ошганда жуда кўп одам нобуд бўлган бўларди. Бу нимани англатишини тасаввур қилиш ҳам жуда қийин. Агар учқич қуруқлик устида учаётган маҳал портлатилгудек бўлса, қурбонлар сони янада кўпайиши мумкин эди, деди Лондон полициясининг террорчиликка қарши кураш бўлими расмийси.

Маълумотларга кўра, бўлажак худкушлар суюқ портловчи моддаларни самолёт бортига пластик бутилкаларда олиб киришни режалаган. Айнан шу воқеа сабаб дунё бўйича йўловчиларга самолёт бортига суюқлик олиб чиқиш таъқиқланди.

Маҳкама жараёнида британиялик жангари мусулмонларнинг Покистондаги Ал-Қоида раҳбарлари билан алоқада бўлганлари аён бўлди¸ Британияда туғилган Рашид Рауфнинг улар ўртасида муҳим воситачи бўлгани аниқланди.

Рауф 2006 йил августида Покистоннинг Бахавалпур шаҳрида қўлга олинган эди. Аммо 2007 йил декабрида соқчилар Рауфга масжидга киришга рухсат берган пайтда у ҳибсдан қочишга муваффақ бўлган. 2008 йил ноябрида АҚШнинг одамсиз учадиган разведка самолёти Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудида Рауфни нишонга олган.

АҚШ ва Британия разведкаси расмийларига кўра, ҳужум оқибатида Рашид Рауфнинг ўлгани ёки тирик қолгани маълум эмас.
XS
SM
MD
LG