Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:23

Тошкентда ёндош емакхоналар ёниб кетди


15 сентябрдан 16 сентябрга ўтар кечаси Тошкентдаги Паркент бозори яқинида жойлашган “Бек” ва “Сайёр” ресторанлари ёниб кетди. Бу ҳақда Газета.уз хабар қилади.

Хабар қилинишича, дастлаб ёнғин тонгги соат 3 ларда “Сайёр” ресторани ҳудудида чиққан. Гувоҳларга кўра, бу пайтда кучли бўлмаган бир неча портлаш овози эшитилган, бунда газ баллонлари портлагани тахмин қилинмоқда.

Аланга тез орада “Сайёр” ресторани биносини чулғаб олган ва “Сайёр”га томи туташ бўлган “Бек” ресторанига ўтган. Маълум бўлишича, ёнғин чоғида ресторанлар одам бўлмаган.

Ёнғинни 10 га яқин ўт ўчирувчилар машинаси икки соатга яқин ўчирганлар.

“Бек” ва “Сайёр” ресторанлари жойлашган кўча автомобиллар учун бир муддатга ёпиб қўйилган, аммо кўп ўтмай бу кўчаларда ҳаракат тикланган.

Ёнғиннинг қаердан чиққани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Айни пайтда бу борада турли тахминлар ўртага ташланмоқда, жумладан, “Сайёр” ресторанига қасддан ўт қўйилган бўлиши мумкинлиги ҳам назардан соқит қилинмаяпти.

“Бек” ва “Сайёр” ресторанлари “Бек” ресторанлар тармоғининг биринчи ва энг оммабоп масканлари бўлиб ҳисобланарди. “Бек” ресторанлари Тошкент ва Самарқандда фаолият юритади. Бундан ташқари, ширкат франшизасидан мамлакатдаги 10 дан зиёд муассаса ва Новосибирскдаги ресторан фойдаланади.
XS
SM
MD
LG