Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:17

Эркин микрофон - Қувлоғич ГАИлар


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

2 октябр куни Озодликнинг "Эркин микрофони"га қўнғироқ қилган ўзбекистонликлар яна ойликларни вақтида ололмаëтганлари¸ шунингдек милиция бедодлигидан шикоят қилишди.

Автомобилдан сақланинг

Элдор Рязановнинг шу номдаги фильмида ГАИ ходими шофëр Юрий Деточкинни қувади. Нега қувдинг мени¸ деб сўраса¸ "Сен қочдинг¸ мен эса қувдим" дейди.

Бизга телефон қилган хоразмлик суҳбатдошимизни ҳам бир эмас¸ икки йўл патрул хизмати ходими қувлашган.

- Мен рулда эдим. Онам ëнимда эди. Иккита ГАИ қувиб¸ ағдариб қочиб кетиб¸ энди улар айбсиз бўлиб чиқаяпти.

Озодлик: Энди бошидан гапиринг. Қаерда авария бўлди?

- Хоразм вилояти Боғот туманида бўлди.

Озодлик: Қандай бўлди?

- Иккита ГАИ қувиб¸ ағдариб кетди.

Озодлик: Демак¸ ДАН ходимлари сизни қувлашди¸ сиз қочдингиз.

- Ҳа¸ қочдим.

Озодлик: Сизнинг машинангиз ағдарилдими ë ГАИнинг машинаси ағдарилдими?

- Меники ағдарилди¸ улар қочиб кетди. Биз қувмадик¸ дейишаяпти. Бўйнига олишмаяпти. Ҳозир уларни оқлашиб¸ қаерга ëзсак ҳам бизни эшитишмаяпти.

Озодлик: Онангиз сизга қарши кўрсатма бердими?

- У ГАИларга қарши гувоҳлик бераман деб борганда¸ улар менга қарши олишган.

Озодлик: ДАН ходимлари сизни нима учун қувлашди? Сиз йўл қоидасини буздингизми?

- Мен кетиб бораëтган эдим. У менга тўхта дебди. Мен буни кўрмабман. Ўзи аввалдан адоватимиз бор эди.

Озодлик: Ким билан? Ўша ГАИ ходими биланми?

- Ҳа¸ шунга тўхтамай кетдим.

Озодлик: Қандай адоватингиз бор эди?

- Илгари тўхтатиб¸ 10000 сўм берасан деган пайтда 5000 сўм бериб кетганман. Кейинги сафар қўлимга тушсанг¸ мендан кўрасан деб кетганда.

Озодлик: Нима сабабдан сиздан пул талаб қилишди?

- У менинг акамнинг машинаси. Шу пайтда менинг ҳужжатим йўқ бўлган.

Озодлик: Ўша ГАИ ходимининг исмини биласизми?

- Ҳа. Кўкрак рақамини ҳам¸ машинасининг номерини ҳам биламан.

Озодлик: Айтинг бўлмаса.

- Жуманиëзов Жуманазар.

Озодлик: Кўкрак рақами қандай?

- 0207. Улар йўл патрул хизмати деб айтилади.

Озодлик: Бу масалани Боғот туман фуқаролик ишлари суди кўраяптими?

- Ҳа. Ҳозир жиноий ишни судга ўтказиб қўйишган. Энди айбловни менга ўтказиб¸ уларни гувоҳ сифатида сўроқ қилиб¸ оқлаб қўйган. Ҳаммаси оқлаб келаяпти. Улардан ҳеч қандай жиноят аломати топилмади.

Озодлик: Сизнинг адвокатларингиз борми?

- Ҳали йўқ.

Озодлик: Исм-фамилиянгизни айтасизми?

- Худойқулов Иномжон.

Озодлик: Нечанчи йил туғуилгансиз?

- 1974 йил¸ дейди хоразмлик тингловчимиз.

Нима ҳам дердик¸ йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишда ҳикмат бор .

Ойлик олмаганлар

Мен Қорақалпоғистонданман¸ Туямўйин сув иншоотида ишлайману аммо ойлик олганим йўқ¸ дейди навбатдаги тингловчимиз.

- Ойликни вақтида ололмаяпмиз. Апрел ойиникини олдик¸ шундан бери ойлик ололмадик. 30 фоизини пластик карточкага берадию. Хоразм билан алоқа бўлмай қолди¸ дейди.

Озодлик: Ойлик сўраб борсангиз¸ нима дейишаяпти?

- Банкда пул йўқ¸ бориб юрмаймиз¸ дейди кассирлар.

Озодлик: Ëшингиз нечада?

- 44 да.

Озодлик: Апрел ойидан бери ойлик олганингиз йўғ-а?

Апрел ойидан бери пластик билан 30 фоизини бериб турибди. Июл ойиникининг 30 фоизини олдик. Бергани шу. Бошқа ойлик йўқ. Бола-чақа бор¸ тўй-маърака бор. Қолган 70 фоиз ойликни ҳалигача ололмадик. Ўзбекистонда ойлик ололмаëтганлар кўп. Келиб¸ мана сўранглар.

Озодлик: Ойлик қанча агар сир бўлмаса?

- Август ойиникини ҳали олганимиз йўқ. Августдан ойликка 25 фоиз қўшилди дейишган эди. Ҳали неча пул бўлганини билмаймиз. Ҳозиргача олиб келаëтганим 111 минг¸ дейди навбатдаги суҳбатдош.

Тингловчимиз айтганидай ойлик бермаслик¸ кечиктириб бериш хасталиги бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқалган. Баъзи тингловчиларимизнинг айтишича¸ кассирлар бошлиқлар билан келишиб¸ ойликни атайлаб кечиктиришар ва каттагина суммани бозорга солиб¸ айлантириб олишар экан. Оборот қилишни назарда тутишди.

Чироқчида чироқ йўқ

Эркин микрофон эшиттириши пайдо бўлганидан бери юзлаб тингловчиларимиз свет йўқ деб нолишди. Аммо чироқчида чироқ йўқ деган гап бугун бизга қовушди.

- Мен Қашқадарëданман. Қашқадарëнинг Чироқчисиданман.

Озодлик: Чироқчида нима гап? Чироқ борми? Свет ëниб турибдими?

- Свет ҳозир ëнди.

Озодлик: Кечачи?

- Кеча ҳам кеч ëнувди.

Озодлик: Чироқчида чироқ муаммоси қандай? Тез-тез ўчиб турадими?

- Ака¸ мен ҳам қўрқаман. Қўрқиш барибир бўлади энди¸ дейди чироқчилик тингловчимиз.

***********************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

**********************************************

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.
XS
SM
MD
LG