Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:23

Тешик мунчоқ ерда қолмас...


Қизининг ëши ўтиб қолишидан чўчиб яшайдиган ўзбек ота-оналари учун эшикдан келган совчилар бахт элчилари кабидир.
Қизининг ëши ўтиб қолишидан чўчиб яшайдиган ўзбек ота-оналари учун эшикдан келган совчилар бахт элчилари кабидир.

Ўзбек жамиятида амалда бўлган қиз боланинг эрга тегиш ëшига оид ëзилмаган қонун сабаб ўзлигини таниш¸ дунëни таниш орзусига эришишни истаган қизлар устига¸ кўпинча "қари қиз" деган хунук тамға босилади ва у бу қизлар ҳаëтини кўпинча хунук ўзанларга солиб юборади.

"Қурултой"нинг ўзбек жамиятида аëлларга мол-мулкка бўлгандай муносабат ва "қари қизлар" ҳақидаги дастурида аëллар ҳуқуқлари ҳақида китоб ëзган ўзбекистонлик тадқиқотчи Марфуа Тўхтахўжаева¸ ëзувчи Минҳожиддин Ҳайдар¸ тингловчиларимиздан қибрайлик Ғафур ака¸ ҳозирги кунда Европада яшаëтган тошкентлик уй бекаси Нигорахон ва аëллар ҳуқуқлари ҳақида кичик бир тадқиқот ўтказган Комила Набиева иштирок этмоқда.

Уйда ўтириб қолган қари қизлар муаммоси кундан-кунга ўз долзарблигини кўпайтираëтгандай. “Ошиқлар” деган фильмда ўз жиянини эрга бермоқчи бўлган холанинг мана бу монологи бор:

“Ман чорсули Сапура бўламан. Ҳў интеллигент. Сан ҳали мани жиянимми менсимадингми-а? Жияним санга падаркамас. Манга қара¸ мани жиянимми кетидан қанча мерсли чëткий йигитлар юрган биласанми?”

Мана шу филмьда “Менинг жияним сенга совға эмас. У на расхват кетади” деган фикр айтилади. Худди товарга муносабатда бўлгандай муносабатда бўлинади. Марфуа опа¸ сиз Ўзбекистон шароитида ўтириб қолган қизлар муаммосини кузатганмисиз?

Марфуа Тўхтахўжаева: Жуда кўп кузатганман. Ўқиган¸ ақлли¸ ишбилармон қизлар эрсиз қолишган. Чунки бизнинг халқимиз “Маълумоти камроқ бўлсин¸ тили қисқа бўлсин” деб бунақа қизларга совчиликка боришмаган. Совет пайтида йигитлар ва қизларнинг бир-бирини топиши осон эди. Мана мен кеча Гëте институтида кино ҳафтасида бўлдим. Қарасам¸ жуда кўп русийзабон одамлар. Ўзбеклар жуда кам. Бор бўлса ҳам вилоятдан келган янгича қизлар¸ европалашганлар. Улар ўзи вилоятдан экан. “Тошкентлик қизлар совчи келишини кутиб уйда ўтиришади. Бунақа жойларга келишмайди” дейди. Бу гапда ҳам жон бор.

Озодлик: Мана қизларнинг ўзлари ҳам ўзини товар каби ҳис қилади. Шу товар статусига мос бўлиш учун ҳаракат қилишади.

Марфуа Тўхтахўжаева: Мана ҳозир ўранган қизга талаб бўлгани учун кўплар ўраниб кетди.

Озодлик: Мен ҳозир студиямизга ташриф буюрган Комилахонга мурожаат қилмоқчи эдим. Комилахон¸ бу муаммо нақадар долзарб?

Комила Набиева: Бунақа ҳолатлар жуда ҳам кўп. Мен бунга қўшиламан. Бу муаммо билан дуч келган дугоналарим бор. Уларга худди товарга муносабатда бўлгандай муносабатда бўлишади. Бундан ташқари¸ қиз бола 24 ëшигача турмушга чиқиши керак. 24 ëшдан кейин унинг йигит топиш шанси йўқ. Албатта¸ бу бизнинг жамиятимизнинг муаммоси.

Озодлик: Раҳмат Комилахон. Мен ҳозир сўз навбатини Нигорахонга бермоқчи эдим. Нигорахон¸ бизни эшитаяпсизми?

Нигорахон: Ҳа¸ эшитаяпман.

Озодлик: Ўзбекистонда қари қизлар муаммоси нақадар муҳим муаммо? Яъни қари қиз муаммоси ва аëлларга товардай муносабатда бўлиш муаммоси.

Нигорахон: Мен буни Ўзбекистонда ҳақиқатан ҳам жуда катта муаммо деб ўйлайман. Мен бир нарсани айтмоқчиман. Ғарб адабиëтига ëки Ғарб фильмларига назар ташласак¸ у ерда қари қиз деганда 50-60 ëшдан ошган ëши катта аëл ëки эркак зотини умуман ўзига яқинлаштирмаган аëлларни назарда тутишади. Нима учун Ўзбекистонда 25 ëшдан ошган гулдай қизни қари қиз деб айтишади? Бу Ўзбекистонда жуда ҳам катта муаммо. Йигит 30 ëшга бориб уйланмаган бўлса¸ нима учун биз йигитларни ўтириб қолган деб айта олмаймиз? Нимагаки бу эркак зоти¸ бу аëл зоти. Мен буни бир ҳақорат деб тушунаман ва ўйлайманки¸ бу тушунча йиллар давомида секин ўзгариши керак.

Озодлик: Нигорахон¸ турмушга чиқмасингиздан олдин сиз ўзингизни товар сингари ҳис қилганмисиз? Сизга шунақа муносабатда бўлинганми? Ташқаридан бўладиган руҳий босим ҳақида гапирсангиз.

Нигорахон: Руҳий босим жуда ҳам катта бўлган. Мен 22 ëшимда институтни тугатганман. Бу пайтда менинг гуруҳдошларимнинг аксарияти турмушга чиқиб бўлган эди. Гуруҳда турмушга чиқмаган иккита-учта қиз қолган эди. Институтни тугатганимиздан кейин кимдир бизга “Ëши ўтиб қолаяпти. Турмушга чиқмай қолаяпти” деб гапирган бўлиши мумкин. Мен ўзим ҳақимда айтадиган бўлсам¸ ота-онам томонидан қаттиқ босим бўлмаган бўлса ҳам ҳар бир гапида бунақа нарсалар чиқиб турар эди. “Қизим¸ сен келажагингни ўйлашинг керак. Ўзингни ҳадеб ўқишга беравермаслигинг керак” каби гаплар жуда ҳам кўп бўлган. Ўзбекистонда аëлларга¸ ëш қизларга товар¸ нима десам бўлади....

Озодлик: Товар мақомида.

Нигорахон: Тўппа тўғри. Қўшиламан гапингизга.

Озодлик: Раҳмат¸ Нигорахон. Мана ҳозир биз билан алоқада қибрайлик Ғафур ака. Ғафур ака¸ бизни эшитаяпсизми?

Ғафур ака: Исмлари эсимда қолмадию¸ учта аëлнинг гапларини эшитдим.

Озодлик: Мана шу борада сизнинг фикрингиз қандай? Мана шу гапларда жон борми?

Ғафур ака: Жуда ҳам жон бор. Бизларда менталитет¸ менталитет деб кўп берасизларку. Шу бор нарса. Юқорида битта опамиз айтгандай¸ ўзбеклар “югурдак бўлиши учун¸ ҳовли супуриши учун” келин оладида. Масалан¸ мен Тошкентни олсам. Ўзимча¸ ҳали бу менталитет 50 йилча ўзгармаса керак деб ўйлайман.

Озодлик: Ғафур ака¸ ўзингиз келин олганмисиз?

Ғафур ака: Олганман.

Озодлик: Ўшанда қанақа ўлчовлар қўйгансиз?

Ғафур ака: Кўп қизларни кўрганман. “Фалончанинг қизи бор¸ пистончининг қизи бор” деган нарсалар бўладику. Келин олишдан олдин биз ўзимизга савол беришимиз керак. Ўзи биз на мусулмонмиз¸ на кофирмиз. Мен 90-йилларда бир газетада мақола ўқиган эдим. Ўзбекистондан кетиб Маккада туриб қолган Олтинхонтўра деган одам бўлган эканлар. Совет даврида унинг қизини чиқаришмаган экан. Совет тугагандан кейин қизи Янгийўлдан Маккага борган экан. Бориб қайтиб келганларидан кейин Олтинхонтўра ўлиб қолган экан. Шундан кейин қизлари борса¸ ҳеч чой берадиган одам бўлмабди. Шунда келинлари у ëққа ўтармиш¸ бу ëққа ўтармиш ҳеч чой олиб кирмас эмиш. Шунда чақириб сўраганда¸ “Биз сизларнинг Ўзбекистондагига ўхшаган эмасмиз. Бу келинларимиз бизларда хизматкор эмас. Бизда хизматкор бор. Мана бу кнопкани боссангиз¸ хизматкор киради. Сизга кофеми¸ чойми дамлаб беради” деган экан.

Шу менга жуда таъсир қилиб қолган. Шунинг учун мен келинни қулликка олиб берганим йўқ. ўғлимга тенг бўлганини олиб берганман. Мен ҳовли ҳам супуртирмадим¸ эрталаб сув ҳам септирмадим. Балки нотўғридир. Шу мақола менга жуда таъсир қилганда. Ҳозир катта ўғлимдан иккита неварам бор. Бахтлиман¸ ëмонмас. Унақа севиб турмуш қурмаган. Бизлар кўрсатганимизни олиб берганмиз.

Озодлик: Энди ëзувчи Минҳожиддин Ҳайдарга навбатни берсак.

Минҳожиддин Ҳайдар: Биринчи ўринда ëш қизларга уйлантиришнинг битта томони бор. Агар эр ақлли бўлса¸ ўзининг йўлини топиб олган бўлса¸ аëл ëш бўлса¸ айтганига киради ва ўша эрга садоқатли бўлиб хизмат қилади. Бу биринчи томони. Бордию¸ аëл ўқимишли бўлиб¸ олий маълумотни олиб¸ ўзининг ақл жиҳатидан замон қизлари билан тенг қадам босса¸ у биринчи ўринда эрига ҳам ëрдам беради¸ оилани тиклашда икки ëрти бир бутун бўлади. Шу жиҳатини олган вақтда эркак билан аëлнинг тенг бўлиши¸ баравар ëшда бўлишлиги¸ ҳа энди уч-тўрт ëшга ëшроқ бўлиши мумкин¸ ўқимишли аëл бўлса¸ ëши улуғроқ бўлса ҳам¸ эрига ëши етиб борса ҳам бу жуда улуғ иш бўлади.

Лекин қадимда одамларимиз¸ мисол учун хонларимизни олиб кўринг¸ наинки бу бизнинг Туркистон хонлари¸ бутун дунë хонлари ҳам¸ подшолари ҳам¸ қироллари ҳам кўп хотинлиликка ружу қўйган. Тиббий томондан олиб қаралганда¸ ëш бадан кекса баданга¸ эркак-аëл сифатида пилус¸ минус томонлари бор дейилади¸ ëш нарса кексайган ҳужайраларни ëшартириш учун жуда катта маънавий озиқ беради. Шунинг учун ҳам Гейнрих Генри 17 яшар шотланд қизини яхши кўриб қолади. Бу тўғрисида қолдирилган жуда чиройли ëзма нималар бор. Эртакларда ҳам Шарқ подшоларини кўпроқ ëш хотин-қизлар қизиқтирган.

Озодлик: Бугунги ўзбек эркакларини кимлар қизиқтираяпти ва қари қиз деган муаммо борми?

Минҳожиддин Ҳайдар: Қари қиз деган муаммо¸ албатта¸ бор. Бу аввал ҳам бўлган¸ ҳозирги кунда ҳам бор. Қари қиз деган сўзнинг иккинчи томони борки¸ ҳозир одамлар¸ кўпроқ куëвлар¸ пули борроқ¸ бойроқ одамларнинг қизига уйланишга ҳаракат қилаяпти. Шунақа бўлган вақтларда ëшига ҳам қараб ўтиришмаяпти. Ëши ўзи билан тенг бўлса ҳам¸ ҳатто каттароқ бўлса ҳам бойнинг қизига уйланишга ҳаракат қилинаяпти. Ўртача яшайдиган¸ қўли юпқароқ одамларнинг қизларининг ўзига муносиби чиқмайди ëки бошқа бир нима бўлади. Шу жиҳатлардан кўпроқ улар ўтириб қолаяпти.

Айниқса¸ бугунги кунда қишлоқларимиздаги кўпчилик ëшлар иш излаб чет элларга кетиб қолган. Етилиб келаëтган ëш қизларимизга муносиб йигитлар ниҳоятда камайиб кетган. Мана шу жиҳатдан олиб қараганда қизларимиз¸ айниқса қишлоқларимизда¸ бу деган сўз шаҳарларимизда ундан кам дегани эмас¸ бой бойга боқар¸ сув сойгаб оқар каби мақолларимиз жуда ўзининг қимматига эга бўлиб қолди.

Озодлик: Келин қилмоқчи бўлсангиз¸ нима бўлиши керак? Яхши овқат қилсинми¸ хамир қорсинми¸ бир-икки-уч қилиб санаб беринг.

Минҳожиддин Ҳайдар: Менинг бир ўғлим ҳозир Данияда. Магистратурани битирган. Мен¸ мисол учун ўшанга келин қилмоқчи бўлсам¸ кимни танлайман? Бугунги кунда шу муаммо бизнинг уйда бўлиб турибди. Яқинда у келади¸ шунда мен унинг бошини бойлаттириб жўнатаман. Қанақа келин оламан?

Биринчидан¸ хотиним деб Европага еталаб борганида¸ боламга ҳар жиҳатдан муносиб бўлиши керак. Биринчи ўринда мен ўзим ëзувчи¸ шоир бўлганим учун эстетик томондан¸ чиройи ҳам ëмон бўлмаслиги керак. Халқона қилиб айтганда¸ келиннинг истараси иссиқ бўлиши керак.

Иккинчидан¸ уй-оила ишларини зўр билиши керак. Овқат қилишдан тортиб меҳмон кутишгача ҳаммасини билиши керак.

Учинчидан¸ ақлли¸ зийрак¸ зукко бўлиши керак. Зукко дегани жуда маҳмадона дегани эмас. Қариндош-уруғларга¸ уйдагиларга¸ каттасига каттадай¸ кичигига кичикдай меҳр-муҳаббатли бўлиши керак.

Тўртинчидан¸ ўқимишли яъни қайсидир бир соҳани мукаммал биладиган бўлиши керак. Олий маълумотли бўлиши керак.

Озодлик: Қаердан бўлгани маъқул? Вилоятданми¸ шаҳарданми¸ қишлоқданми?

Минҳожиддин Ҳайдар: Ўғлимга муносиб бўлса¸ қишлоқдан бўлса ҳам менга барибир. Ўша билан гаплашиб юриб¸ қўш ҳўкиз дегандай оиланинг юкини қўш ҳўкиз бўлиб тортиши керак. Қўш ҳўкизда бир вақтлар омоч ҳайдашган. Қўш ҳўкизлик деган ўшандан келиб қолган. Шунинг учун¸ албатта¸ мен буни қўштирноқ ичида айтаман¸ оиланинг хоҳланг оғир юкини¸ хоҳланг енгил юкини¸ хоҳланг илмий юкини¸ хуллас оила деган юкни бугундан то умрининг интиҳосигача тортиб¸ ўз фарзандларига мерос қолдириб¸ еткизадиган оқила аëл бўлишини хоҳлайман.

Озодлик: Ўзбекистонда бу нарса муҳокама қилинмаяпти¸ лекин бошқа Шарқ мамлакатларида бу нарса муҳокамада. Сиз айтган шу хислатлар¸ сифатлар бўлсаю¸ қиз бечора ëшлик пайтида шўхлик қилиб қўйган бўлса¸ яъни бокира бўлмаса¸ бу муҳимми сиз учун?

Минҳожиддин Ҳайдар: Бу энди бутунлай бошқа нарса. Бокиралик деган нарсанинг тагида Шарқ фалсафасининг¸ Шарқ ҳаëтининг буюк фалсафаси ëтади. Бокиралик деган нарса қиз болаликда биринчи ўринга қўйиб келинган. Шарқ учун бу буюк эътиқодга айланган нарса. Қиз бола¸албатта¸ бокиралигини сақлаган бўлиши керак. Бу бўлмаса¸ ҳар қандай нарса унинг олдида ҳеч бўлиб кетиб қолади. Бокира чиқмай қолсаю¸ ҳаëтда ўзи шунақа деган гап бор¸ албатта бизнинг Шарқ хотин-қизларимиз бокираликни турмушга чиққунга қадар сақлайди. Бу биринчи ўриндаги вазифа. Дунëдаги кўп мамлакатларда ҳам шу нарса бор. Жуда ривожланиб кетган мамлакатларда бу нарсани иккинчи ўринга қўйиб қўяди.

Жумладан¸ бизнинг рус халқларида¸ иффатли дейилади бу гап¸ бокиралик сал бошқа нарса¸ унга чирой ҳам қўшилиб кетиб қолади¸ шунинг учун мен чирой тўғрисида гапирган эдим¸ иффатга унчалик эътибор қилишмайди. Бокиралик¸ иффатга унчалик эътибор қилмайдиган миллатлар ҳам бор. Лекин бизнинг Шарқ халқлари учун бу орият билан боғлиқ нарса. Кишилик шаъни¸ инсонлиги қиз боланинг қиз болалиги билан боғлиқ нарса. Бунга қатъий риоя қилиб келган. Ярим фоиз¸ бир фоиз¸ балки ундан ҳам камроқ¸ ҳаëтий тасодифлар туфайли иффатини йўқотиб қўйган бўлиши мумкин. Ундай одамларга “бу иффатини йўқотган” деб қарамаслик керак. Унга бутун жамият¸ қариндош-уруғлар бирлашиб¸ “Бу нима сабабдан бундай бўлди?” деб¸ унга меҳрли муносабатда бўлиши керак. Унақаларни ҳам ардоқлаш керак¸ албатта. Қиз бола ëшлигида ўзи билмаган ҳолатда катта ëшдаги одамларга алданиб қолса¸ бундай аëлларни халқ ўзининг ҳимоясига олади.

Озодлик: Нигорахон¸ бу кишининг гапларига сизнинг эътирозларингиз борми?

Нигорахон: Бу киши тўғри гапирдилар. Эътирозим умуман йўқ. Лекин¸ Худога шукур ўғил катта қилаяпман¸ агар 10-15 йилдан кейин ўғлим уйга “Мана шу қизни ëқтирдим. Шу қизга уйланмоқчиман” деб келса¸ мен унинг танловини ҳурмат қилиб¸ ўзига ëққан бўлса¸ йўқ дея олмайман. Агар менга у қизнинг қайсидир қилиқлари ëқмаса¸ ўғлимга “Ўғлим¸ мана бу қилиқлари ëқмади” деб айтишим мумкин. Лекин ҳеч қачон мен ўғлимга тўсқинлик қилиб¸ “Йўқ¸ болам. Бу сенга тўғри келмайди. Бу овқат қилишни билмас экан. Бу китоб ўқимас экан” демайман. Ўғлим ўзига шу қизни раво кўрган бўлса¸ мен ҳеч қачон йўқ демайман. Бу озгина европача фикр бўлиши мумкин. Лекин менинг ўғлимнинг фикрига кўнишдан бошқа иложим қолмайди.

Озодлик: Раҳмат Нигорахон. Мана кўпинча биз эркак кишини танловчи объект сифатида кўраяпмизда. Аëлларнинг ҳуқуқлари йўқми? Улар танламайдими?

Комила Набиева: Биз ҳар доим фақат эркаклар нима хоҳлайди¸ деган мавзуни эркаклар нуқтаи-назаридан келиб чиқиб муҳокама қилмоқдамиз. Бу муаммо¸ албатта. Эркаклар контингенти камайгани баробарида аëллар сонининг ўсиши¸ қайноталар қандай келин хоҳлаши ва ҳоказо гаплар эркаклар истагидан келиб чиқмоқда. Аëллар нима хоҳлайди¸ аëлларнинг ҳам хоҳиш-истаклари борку¸деган саволга тўхталмаяпмиз.

Озодлик: Комилахон¸ сизнинг хоҳишингиз нима? Нимани хоҳлайсиз? Қандай эркакни хоҳлайсиз? Эркаклар хотиним ундай бўлсин¸ бундай бўлсин деяптику. Сиз қандай эрга тегишни хоҳлайсиз?

Комила Набиева: Энг асосийси одамларнинг бир-бирини ҳурмат қилишлари. Севги вақт ўтиб йўқолиши мумкин¸ аммо ҳурмат биз билан умрбод қолади. Бу эркак ва аëл ўртасидаги муносабатда энг асосий нарса. Агар бу нарса бўлса¸ оила ҳар қандай қийинчиликдан бемалол ўта олади.

Озодлик: Ғафур ака¸ бизни эшитаяпсизми?

Ғафур ака: Ҳа¸ эшитаяпман.

Озодлик: Сизнинг фикрларингиз қандай бу борада?

Ғафур ака: Менинг Минҳожиддин акага эътирозим бор. Кейин Нигорахондан ҳам сўрамоқчи эдим. Нигорахон мендан ëшроқ бўлса керак.

Озодлик: Нигорахон¸. Эшитаяпсизми?

Нигорахон: Ҳа¸ эшитаяпман.

Ғафур ака: Ўғлим қайси қизга уйланса¸ мен йўқ демайман дедингиз-а?

Нигорахон: Ҳа¸ шундай.

Ғафур ака: Агар ўғлингиз “Она¸ мен сизнинг топганингизга уйланаман” деса¸ нима қилардингиз?

Нигорахон: Бу гапингиз ҳам тўғри. Агар ўғлим “Ойи¸ мен сиз топган қизга уйланаман” деса¸ бошим осмонга етади. Ўғлим “Ўзингизга ўхшаган келин топинг” деб айтса қани эди. Майли¸ мен ҳеч йўқ демайман.

Озодлик: Шунда қанақа сифатларига қарар эдингиз? Ëшига қарармидингиз? Каттароқ бўлса ҳам олиб берармидингиз?

Нигорахон: Қанақа сифатларига қарардим...

Ғафур ака: Ëшини олайлик ҳеч бўлмаса.

Нигорахон: Ëши мен учун¸ билмадим¸ уч-тўрт ëш катта бўлиши мумкин. Бу катта муаммо эмасдир.

Озодлик: Нигорахон¸ мен сизларнинг суҳбатга қўшилай. Ўғлингиз 18 ëшга кирганида¸ “Мен шунга уйланаман” деб 40 яшарлик холани бошлаб келсада. Нима қилардингиз?

Ғафур ака: Бу тўғри савол.

Нигорахон: Биринчидан¸ мен ўғлимни ўтқазиб тушунтирардим. Агар ўғлим “Йўқ¸ мен шуни яхши кўриб қолдим” деса¸ қўлимдан нима келади. Майли яшаб кўрсин. Мен уйлангин демайман. Яшаб кўргин¸ ҳаëтни тушунгин дейман. Бир ойдан кейинми¸ бир йилдан кейинми ўғлим ўзининг фикрига келади. Ҳеч қачон ота-она ўзининг ирода-қарорини болага ўтказмаслиги керак. Барибир ҳар бир боланинг ўзининг фикри бўлиши керак. Яшаб кўриб¸ ўша хатодан ўтгандан кейин¸ ақли кириб¸ ўзи нима қилиши керак. Ўзидан 20 ëш катта бўладими¸ 25 ëш катта бўладими мен йўқ дея олмайман. Майли яшаб кўрсин. Катта фарқни кўрсин. Бу жуда ҳам европача бир фикрдир¸ лекин менинг фикрим шу.

Озодлик: Ғафуржон ака¸ эшитдингизми?

Ғафур ака: Эшитдим. Кўпчилик европача¸ европача дейдида. Сергей Михалковнинг отаси Россиянинг гимнини ëзган-а? Уч марта гимн ëзган одам. У 100 ëшга яқин ўлди. У 80 ëшида 30 яшар аëлга уйланган. Бу ўрисларда ҳам бор лекин. Фақат Европада яхши¸ деб олиш керак эмас. Мана сизга мисол.

Озодлик: Бу истиснода энди. Кенг тарқалга нарса эмасда.

Ғафур ака: Ҳамма хоҳлар эканда демак. Ўрис ҳам имконияти бўлса хоҳлайдику.

Озодлик: Масалан¸ сизни уйлантиришса¸ ëшини хоҳлайсизми ëки ўзингиз тенгиними?

Ғафур ака: Мен энди хоҳламайман. Менинг энди невараларим бор¸ қизларим бор¸ куëвларим бор. Мен уяламан бунақа нарсалардан. Мен шунақа тушунаман. Аëлим тирик. Оилам ëмон эмас¸ ўртаҳол. Минҳожиддин акам айтаëтгандай Европага қанақанги мос бўлиши мумкин? Мен тушунмайман. Бизлар бошқа халқ бўлсак. Менинг катта ўғлим ҳам Европанинг аспирантурасини битирган. Европада яшайди. Шу ҳам келиб “Ота¸ она¸ сизларга ким ëқса¸ мен оламан” деди. Бўлмаса шу ўғлим Европада етти йилдан бери яшайди. Одам Европага борса¸ дарров онги ўзгариб қолмайди. Шунинг учун боя Нигорхондан сўрадимда. Ўғлимиз бизларга ташлади келин танлашни.

Озодлик: Раҳмат Ғафуржон ака. Энди Марфуа опага мурожаат қилсак. Марфуа опа¸ аëлларга товардай муносабатда бўлинишига¸ товар бўлганда ҳам тез бузиладиган товардай муносабатда бўлинишига сизнинг кўз қарашингиз қандай?

Марфуа Тўхтахўжаева: Олдин ота-оналар “Ўқисин¸ қўлида битта ҳунари бўлсин” дейишарди. Ҳозир эса вақтли узатиш мумкин бўлиб қолса¸ узатишади. Чунки улар учун маълумот ҳам¸ касб ҳам керак эмас. Бу фақат бизларда эмас. Мана яқинда Қозоғистондан келдим. Қизларнинг турмушга чиқиш ëши пасаяяпти. Чунки бизда патриархал олға сурилаяпти. Кўплар ҳаëтини замонавий эмас¸ эскича типда қилишаяпти.

Озодлик: Бу ҳолатнинг яхши томонлари ҳам борми? Тезроқ қутулсам¸ узатсам¸ уйли-жойли қилсам¸ дейди. Эрта эрга бериб юборишнинг яхши томонлари борми? Масалан¸ яхши томони жамият ячейкалашади.

Марфуа Тўхтахўжаева: Албатта¸ ҳар бир одам оилали бўлишни хоҳлайди. Бу табиий. Ҳар кунги ҳаëтда касб ҳам керак¸ билим ҳам керак.

Озодлик: Марфуа опа¸ яқинда тошкентлик битта ўқитувчи аëл билан гаплашдим. “Мен иккита қизимга проездной деган нарса олиб беришим керак эди. Бу проездной дегани анча қиммат нарса экан. Ҳозир қутулдим. Иккаласини ҳам турмушга чиқариб юбордим” деб хурсанд бўлиб гапираяптида. Қутулиш нима¸ қиз бола молми ëки юкми қутуладиган? Масалан¸ жоҳилият даврида араблар қиз туғилса¸ ўлдириб кўмишган экан. Бу шунинг аломатлари эмасми?

Марфуа Тўхтахўжаева: Исломдан олдин.

Озодлик: Тошкентда қизлардан қутулдим деган гап бор.

Марфуа Тўхтахўжаева: Йўқ¸ қизлардан эмас. Ислом бўйича ота-онанинг вазифаси болаларига турмуш қурдириш. Бу қизимдан қутулдим дегани эмас¸ бурчимдан қутулдим дегани. Мана шу гапнинг ўзида ҳам мана шу маъно¸ яъни бурч деган маъно кетиб қолаяпти. “Боламдан қутулдим” дегани¸ энди у билан ишим йўқ дегани. Менимча¸ бу нотўғри.

Озодлик: Менга қари қизни тасвирлаб беринг. Тошкентда қари қизнинг типик кўриниши борми? У неча ëшда¸ қачон у товар деган видини йўқотган¸ кимлар олади уни?

Марфуа Тўхтахўжаева: Мана менинг бувим турмушга чиққанларида¸ 18 ëш бўлганлар. У вақтда 18 яшар қиз ҳам қари қиз ҳисобланган. Менинг онам 22 ëшида турмушга чиққанлар. Бу ҳам ўша даврда умумий турмушга чиқадиган ëш бўлган. Мен турмушга чиққан вақтларимда¸ 26-27 ëш уже қари қиз ҳисобланарди.

Озодлик: Мана қиз бола 19 ëшидан кейин маҳаллада уйида ўтириб қолар экан. Унга бўладиган руҳий босимлар ҳақида гапириб берсангиз. Қўшниларнинг “Вой ўтириб қолибсан. Сенинг ҳам тақдирингда бордир” деб юпатишлари¸ кесатишлари. Ўша руҳий босимнинг манзарасини чизиб берсангиз.

Марфуа Тўхтахўжаева: Бу масалани гапириш жуда оғир. 22-23 яшар қизларга яхшилик қиламан¸ деб ажрашган ëки ëши катта одамларни таклиф қилган одамларни биламан. Ўша қизларнинг қандай эзилганини тасаввур қилишим мумкин. Чунки улар ҳали ëш. 40 ëшли эркакка тегишга улар тайëр эмас. Кейин одамлар “Мана шунақа таклиф қилдим. Хоҳламади. Энди қари қиз бўлиб қолади” деб ота-онасига ҳам айтишади. Улар ҳам анча эзилади. Бизнинг жамиятда қандайдир маданий қадрият қолмади. Оилавий анъана деган қадриятлар бор. Бундан ташқари қадриятлар ҳам борку. Бу ҳақда ҳеч ким ўйламайди.

Озодлик: Олдиндан ҳам борку бу. Подшолар бир мамлакатни ишғол қилишар экан¸ олтин¸ бойликлар билан бир қаторда канизаклар ва аëлларни ўлжа қилиб олишган. Яъни аëлларга ўлжа¸ товар сифатида қарашган.

Марфуа Тўхтахўжаева: Мана Хивада ҳалигача ҳарамларнинг бинолари турибди. У ҳарамда инсон қандай яшаганини мен тасаввур қила олмайман. Абдулла Қодирийни ўқиганимизда¸ кўзимизнинг олдига шу нарсалар келади. Мана шу ҳақда қайта-қайта гапириш йўқ. Бизнинг жадидларимиз аëлларга аянч билан қараб¸ уларнинг аҳволини бошқача қилиш керак деб айтилган.

Озодлик: Сиз мана шу жамиятнинг фаол аъзоси бўлиб туриб¸ аëлларни ҳимоя қилиш нуқтаи-назаридан айтадиган гапингиз борми?

Марфуа Тўхтахўжаева: Аëлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини кўтариш учун¸ уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари борлигини айтиш учун ноҳукумат ташкилотлар бўлиши керак. Мана 2005 йилда барча ноҳукумат ташкилотлар¸ деярли барчаси бўлмаса ҳам кўпи ëпилди.

Озодлик: Ҳукуматнинг норматив ҳужжатларида янглишмасам 18 ëшдан турмушга чиқиш мумкин дейилади. Лекин амалда 16-17 ëшдан турмушга бериб ëтишибди шекилли. Буни прокуратура¸ милиция¸ яъни ҳукумат ташкилотлари контрол қилмайдими?

Марфуа Тўхтахўжаева: Прокуратура кўпроқ ноҳукумат ташкилотларга ҳужум қилади.

Озодлик: Қаранг Марфуо опа¸ тўй бўлаяпти. Келиннинг 17 яшар эканлигини сухандон айтаяпти. “Мана фалонча акамиз 16-17 яшар қизни олдилар” деяпти. Ўша тўйда прокуратура ходимлари¸ милиция ходимлари¸ божхона ходимлари ўтирибди. Улар қонунбузарликни кўриб туришибди¸ лекин бирор нарса дейишмайди.

Марфуа Тўхтахўжаева: Улар “Агар бизга ариза тушмаган бўлса¸ биз ҳеч нарса қила олмаймиз” дейишади. Бизларнинг бошқа ишларимиз ҳам кўп¸ дейди.

Озодлик: Ғафуржон ака¸ сиз уйлангангизда неча ëшда эдингиз¸ аëлингиз неча ëшда эди?

Ғафур ака: Мен ҳам ота-онам олиб берган қизни олганман. Аëлим 21 ëшда эди. Ўша бизнинг давримизда қари қизроқ эди. Мисол учун мен олганман¸ бахтлиман¸ ëмон эмас. Энди тақдир деган нарса ҳам бўлади. Мана Муҳаммад алайҳиссалом 25 ëшда бўлганлар¸ Хадича онамиз 40 ëшда бўлганлар. Кўп амру-маъруфларда эшитаманда. Пайғамбаримизнинг (с.а.в) энг яхши аëллари Хадича онамиз ҳисобланган. Шуни кўп эслаб юрар эканлар. Шариатнинг бу тарафлари ҳам бор. Буни ҳеч ким эсламайди ҳам¸ принимат ҳам қилмайди.

Озодлик: Ғафуржон ака¸ сизнинг маҳаллангизда ўтириб қолган қизлар бўлса¸ одамлар уларга руҳий босим қиладими?

Ғафур ака: Унақа қизлар кўп ҳозир.

Озодлик: Ўшаларга фикрларингизни айтинг.

Ғафур ака: Биласизми¸ ҳозир табақаланиш бўлиб кетдида. Бой бой бўлди¸ камбағал жуда камбағал бўлиб қолди. Мебелини қила олмасдан бера олмай ўтирганларни биламан уч-тўртта. Бу бор нарса. Бизнинг ўзимизда ҳам нима бор. Яхши жойга ëпишади ҳозир. Чўлоқ бўлса ҳам бойнинг қизини олади. Машина олиб бераëтганларни кўрдим¸ дом олиб берганларни кўрдим. Қолиб кетган қизларнинг устидан кулиш¸ бошқа нарсаларни сезмайман лекин. Маҳалламизда қолиб кетган тўртта қиз бор.

Озодлик: Уларга насиҳат қиласизларми¸ ачиниб қарайсизларми¸ уларга муносабат қандай?

Ғафур ака: Мен энди эркакман гапирмайман. Ичимизда ачиниб қўямиз. Шулар чиройли¸ қўлидан иш келадиган қизлар. Яқинда биттасини берди. Хотин қўйганга бердими¸ шунақа бўлди лекин. Лекин мос эмас. Бу 30 яшар бўлса¸ у 50 яшармикан. Яқинда олти ой бўлди. Энди бу ҳам нотўғри. Мен нотўғри деб ҳисоблайман.

Озодлик: Раҳмат Ғафур ака. Нигорахон¸ нима қилиш керак?

Нигорахон: Ўзбекистонда қари қиз деган тушунчани йўқотиш жуда қийин. Мана ҳозир барчанинг гапларини эшитдим. Ғафуржон аканинг гапларини ҳам эшитдим. Барчаси хунук-хунук гаплар. Ўтириб қолган қизни ўзидан анча катта¸ хотинини қўйиб юборган эркакка бериб юборишлари ачинарли. Тушунаман¸ бу бир катта муаммо. Ўтириб қолган қизларни иккинчи сортга ўтказиб юборишлар ҳам катта муаммо.

Хотини билан турмуши бўлмай ажрашиб кетган йигитнинг ота-онасининг “Энди сенга ўтириб қолган қиз олиб берамиз” дейиши жуда ҳам хунукда. Билмадим¸ бу муаммони қанақа қилиб ечиш мумкин. Бунинг учун кўп йиллар керак. Умуман тушунчани ўзгартириш керак. Ўтириб қолган қиз¸ қари қиз муаммосининг Ўзбекистонда ўзгариши жуда ҳам қийин. Буни ўзгартириш учун ўзбекларнинг менталитетини ўзгартириш керак. Бу катта муаммо ва буни тез йилларда ечиш қийин.

Озодлик: Комилахон¸ сиз нима дейсиз? Вазиятни ўзгартириш учун нима қилиш керак?

Комила Набиева: Мен Нигорахоннинг фикрларига қўшиламан. Бунинг учун жамиятнинг зеҳниятини ўзгартириш керак. Авваламбор буни оиладан бошлаш керак. Аëллар кўпинча бизнинг қўлимизда қудрат йўқ¸ деб нолишади¸ лекин бу нотўғри фикр. Аëллар қайнона бўлган пайтда кучли ҳокимият соҳиби бўлишади ëки оддийгина она сифатида ҳам уларда қарор бериш ҳуқуқи бор. Айнан мана шундай пайтда улар шаклланган қуюшқонни ўзгартириб¸ ўз фарзандларини улар истагига кўра турмуш қуришларини таъминлашлари мумкин. Улар анъанавий “қадриятлар”ни чеклаб ўтиб¸ фарзандларига ëн беришлари мумкин. Менимча¸ ҳар бир оила ўз ичида бу масалани ҳал қилиб¸ ўзгаришлар томон кетса¸ ëмон бўлмас эди. Фақат ана шу ҳолатдагина жамиятда ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Озодлик: Ғафур ака¸ сиз ҳам хулосавий бир фикр айтинг.

Ғафур ака: Буни 50 йилда ҳам тўғрилаб бўлмайди. Бу халқ ўзи шунақа халқда. Бундан мен хафа бўлмайман. Менинг учта оғайнимнинг қизи Арабистонга эрга тегиб кетди. Мен буни овозимдан билиб олади¸ деб индамай турган эдим. Танишларимнинг қизларидан биттаси Туркияга тегиб кетди. Биласизми¸ шулар қари қиз эмас эди лекин. Олий маълумотли эди улар. Бизларда шуни олмайди. Пастга уради¸ бошқа қилади. Арабларга эрга текканлар икинчи¸ учинчи бўлиб теккан. Яхши келиб туришади¸ ота-оналари бориб келиб туради. Менталитетимиз шунақа кетаверса¸ қизларимизни олиб кетиб қолишади. У ëқда уйланиш қийин экан. Арабларда беш кило тилла бермаса¸ қизини бермас экан. Бу рост гап. Қайнотасидан эшитган гапим бу.

Бизларнинг қизлар арзон. Индамай олиб кетиб қолаверади. Кўрасиз¸ ҳали бошқача бўлиб қолади ҳаëт. Ўлиб қолмасам¸ яна 10 йилдан кейин гаплашсак¸ кўрамиз. Бизларнинг қизлар ҳам жуда ҳам қолиб кетмайди. Ўзгартириш учун нима қилиш кераклигини мен билмайман лекин.
XS
SM
MD
LG