Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:11

Остона юмшамади


Кузатувчилар фикрича¸ маҳкама воситасида Остона қолган ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳам қўрқитиб қўйишга уринмоқда.
Кузатувчилар фикрича¸ маҳкама воситасида Остона қолган ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳам қўрқитиб қўйишга уринмоқда.

Қозоғистоннинг Талдиқўрғон шаҳрида бўлиб ўтган апелляция суди ҳуқуқ фаоли Евгений Жовтисга нисбатан биринчи суд маҳкамаси томонидан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Бу ҳақда Озодликнинг қозоқ хизмати мухбири Талғат Бухарбоев маҳкама жойидан хабар қилди.

- Судя адвокатларнинг бирорта ҳам илтимосини қондиргани йўқ. Вафот этган йигитнинг онаси судда Жовтисга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини ва унинг айбдор эмаслигини айтди. Аммо буларнинг биронтаси суд томонидан эътиборга олинмади, дейди Талғат Бухарбоев.

Жорий йил 26 июлида қозоғистонлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Евгений Жовтис кетаётган машина билан содир бўлган автоҳалокат оқибатида 35 яшар йўловчи Қанат Мўлдабаев ҳалок бўлганди.

Ушбу воқеадан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари Жовтисга нисбатан жиноий иш қўзғаган, сентябр ойида бўлиб ўтган суд маҳкамаси эса ҳуқуқ ҳимоячисини 4 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

20 октябр куни апелляция суди бошланишидан аввал ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва номаълум шахслар суд маҳкамасида иштирок этиш учун Талдиқўрғонга кетаётган журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро кузатувчилар машинасини бир неча маротаба тўхтатиб, машинадаги ҳар бир йўловчи ҳужжатини текширганлар.

Навбатдаги текширувларнинг бирида ҳуқуқ ҳимоячиси Роза Ақилбекова ва автоҳалокатда вафот этган Қанат Мўлдабаевнинг онаси ўтирган машинага яна бир машина келиб урилгани, бу ҳодисани кузатиб турган йўл полицияси ходимлари Жовтис судига кетаётган йўловчилар ва ҳайдовчини тўхтатиб, бўлиб ўтган воқеада уларни айблаб, ўзлари билан олиб кетишга ҳаракат қилганлари маълум бўлди.

Воқеа тафсилотларини ҳуқуқ ҳимоячиси Роза Ақилбекова гапириб берди.

- Йўл полицияси ходимлари менинг қўлимни қайириб, машинага куч билан ўтказишмоқчи бўлишди, яъни улар қўпол тарзда мени ва автоҳалокатда вафот этган йигитнинг онасини куч билан машинага ўтказишмоқчи бўлдилар. Яхшиямки, журналистлар ва сиёсатчилар келиб қолдилар. Шу пайт воқеа жойига етиб келган прокурор ҳам ҳеч нарса қилолмади, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Роза Ақилбекова.

Унинг фикрича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг бу каби ҳаракатлари қозоқ расмийларининг Жовтис устидан олиб бориладиган апелляция судига кетаётган халқаро кузатувчи ва журналистларни суд маҳкамасига ўз вақтида етиб бормасликлари учун қилинган уринишидир.

Аввалроқ маҳаллий ва халқаро кузатувчилар Евгений Жовтис Қозоғистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислиги олдидан мамлакатда содир бўлаётган йирик сиёсий жараёнларни халқаро ҳамжамият олдида танқид қилгани учун қамоққа олинганини билдирган эдилар.
XS
SM
MD
LG