Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:48

Хитойда ўнлаб уйғур бедарак йўқолди


Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Шинжон уйғур мухториятида юз берган қонли воқеалардан кейин Хитой хавфсизлик кучлари қўлга олган камида 43 нафар уйғурнинг бедарак йўқолганини маълум қилди.

Июл ойида маҳаллий уйғурлар ва келгинди хан - хитойликлар ўртасида Урумчи шаҳрида содир бўлган тўқнашувларда расмий маълумотларга кўра, 200дан ортиқ одам нобуд бўлган.

Хитой расмийларига кўра, қонли воқеалардан кейин мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган. Ҳозирга қадар бу маҳбуслардан тўққиз нафар уйғур ўлим жазосига ҳукм қилинди.
XS
SM
MD
LG