Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:08

Грузия темир йўлларида яна портлаш


Грузияда содир бўлган портлаш натижасида нефт маҳсулотлари олиб келаётган поезд издан чиқди.

Сенаки ва Қора денгиз соҳилидаги Поти порти ўртасида қурилган темир йўл линиясида содир бўлган портлашда қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.

Грузия Ички ишлар вазири портлаш “саботаж” бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

Сўнгги ойлар ичи Грузия темир йўлларида камида учта портлаш содир бўлди. Тбилиси расмийлари портлашлар учун исёнкор Абхазия ўлкаси масъул эканини даъво қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG