Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:22

Халқаро трибунал иши Каражичсиз давом этмоқда


Уруш жиноятлари бўйича халқаро трибунал Босния серблари собиқ раҳбари Радован Каражич устидан бошланган маҳкамани 27 октябр куни унинг иштирокисиз давом эттирди.

Каражич 1992 – 1995 йилларда Босниядаги фуқаролик уруши даврида 11та уруш жинояти содир этганлик, жумладан 8 минг мусулмон эркак ва боланинг Сребреница шаҳрида қатлиом қилиниши учун масъулликда айбланмоқда.

У ўзига қўйилган барча айбловни рад қилган.

Маҳкамада ўзини ўзи ҳимоя қилишини айтган Радован Каражич тайёргарлик кўриши учун кўпроқ вақт кераклигини айтиб маҳкаманинг душанба кунги биринчи йиғилишида қатнашмади.

У маҳкамага бойкотни давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG