Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:54

АҚШ мусулмон давлатлар билан яқинлашмоқчи


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Қўшма Штатларнинг дунё мусулмонлари билан алоқаларни “қайта бошлаши” ҳақида президент Барак Обама берган ваъдасини бажаришини айтди.

Марокаш шаҳрида ўтаётган "Тараққиёт" форумида сўзлаган Клинтон хоним ўз мамлакати тадбиркорлик, иқтисодий ривожланиш ва маориф соҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича дастурлар таклиф қилишини айтди.

Жорий йил июнида Қоҳира шаҳрида Ислом дунёсига қилган мурожаатида АҚШ президенти Барак Обама Қўшма Штатлар мусулмон давлатлар билан алоқаларни қайта бошлашини маълум қилган эди.

Ҳиллари Клинтон Миср президенти Ҳусни Муборак билан учрашиш учун Марокашдан кейин Қоҳирага жўнаб кетади.
XS
SM
MD
LG