Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:16

Газ нархининг пасайиши кутилмоқда


Халқаро мутахассислар¸ газ нархининг тушиб боришидан биринчи навбатда Россия ва унинг Газпроми зарба ейишини айтмоқдалар.
Халқаро мутахассислар¸ газ нархининг тушиб боришидан биринчи навбатда Россия ва унинг Газпроми зарба ейишини айтмоқдалар.

Келгуси йиллар давомида табиий газ бозоридаги талаб ва таклиф нисбатида таклифнинг талабдан ошиши натижасида газ нархи тушиб кетади. Бу Халқаро ëнилғи агентлигининг янги башорати.

Маркази Парижда жойлашган Халқаро ëнилғи агентлигининг йиллик ҳисоботи хулосасига кўра¸ жаҳонда газни оламан дегандан¸ уни сотаман деган кўпайиб бораëтгани оқибатида¸ келаси йиллар давомида газ нархи муттасил пастлаб боради.

Агентликнинг Жаҳон ëнилғи манзараси деб номланган янги ҳисоботида айтилишича¸ газ бозорида таклиф талабдан кўра тезроқ ўсиб бормоқда.

- Глобал газ бозорлари ўзини таклиф ва талабга қараб бошқариб борадиган сотувчи бозоридан янги таъминот манбалари очилган сайин талаб камайиб бораëтган харидор бозорига айланиб улгурди¸ дейилади ҳисоботда жумладан.

Халқаро ëнилғи агентлиги таҳлилчилари¸ газга нисбатан талабнинг камайиши ортидаги асосий сабаб¸ глобал иқтисодий бўҳрон эканини таъкидлашмоқда.

Айни пайтда¸ газ ўзлаштиришнинг янги технологиялари жорий этилгани ортидан Шимолий Америкада ҳам газ қазиш ишларининг кенг йўлга қўйилгани¸ ҳисобот муаллифларига кўра¸ газга нисбатан жаҳон бозоридаги талабнинг камайишига ҳисса қўшган.

Ҳисоботда¸ 2015 йилга бориб газ қувурлари ва суюлтирилган табиий газ ўтказувчи терминаллар қувватининг кескин даражада ошиши ҳам тахмин қилинади.

Агентлик мутахассислари¸ агар дунë давлатлари ëнилғидан тежаш режаларини амалга ошириб¸ қайта тикланувчан электр қуввати ва ядровий ëнилғидан фойдаланишни янада кенгроқ йўлга қўйишда давом этса¸ газ нархининг дастлабки тахминлардан кўра ҳам пастроққа тушишини эҳтимолдан соқит қилмайдилар.

- Ҳукуматлар ишлаб чиққан атроф-муҳитни ҳимоя қилиш режаси ижросининг ўзиëқ¸ 2015 йилга бориб табиий газга нисбатан талабни 5 фоизга¸ 2030 йилга бориб эса¸ 17 фоизга камайтириши мумкин¸ дейилади янги ҳисоботда.

Келаси йиллар ичи жаҳон бозорида табиий газ нархининг муттасил тушишидан барча газ экспорт қилувчи давлатлар зиëн кўрса-да¸ бу борада энг катта зарбанинг Россия¸ Эрон ва Қатар иқтисодига тушиши кутилмоқда.

Дунëдаги энг йирик газ заҳираларига эга бу учала давлатнинг асосий кирими айнан хорижга газ сотишдан келади. Айни пайтда¸ бу давлатлар ўз заҳираларидаги тобора кўпроқ газни жаҳон бозорига олиб чиқиш ниятида газ инфратузилмаларини ривожлантиришга кўп миллиард долларлик сармоя ëтқизган.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиëт ташкилоти қошидаги мухтор гуруҳ ҳисобланмиш Халқаро ëнилғи агентлиги саноати тараққий қилган 28 давлатга глобал ëнилғи бозоридаги жараëнлар ва ëнилғи таъминоти хусусида маслаҳат бериш билан шуғулланади. Агентлик ҳисоботлари дунëдаги бой ҳукуматларнинг ўз ëнилғи сиëсатини белгилашида белгиловчи рол ўйнагани боис¸ бу ҳисоботлар нуфузи анча баланд саналади.

Агентлик янги ҳисоботида келаси йиллар ичи Европа иттифоқининг табиий газга нисбатан талаби ошиб бориши қайд этилгани ҳолда¸ бу ўсишнинг аввал тахмин қилинганидан кўра анча кичик бўлажаги ҳам айтилади.

Бу эса¸ кейинги 25 йил ичида Европанинг энг йирик таъминотчиси бўлиб келган Россия учун яна бир кўнгилсиз янгиликдир.

Жаҳон бозорида газ нархининг сурункали тушиб бориши давлатга қарашли Газпром ширкатининг ҳам истеъмолчи¸ ҳам транзит давлатлардаги қудрати емирилишига олиб келади. Айни пайтда бу жараëн¸ шундоқ ҳам глобал иқтисодий бўҳрондан кучли зарба еган Москванинг молиявий вазиятини янада оғирлаштирмай қолмайди.
XS
SM
MD
LG