Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2023, Тошкент вақти: 02:10

Халқаро хабарлар

Барадей Эрон ҳаракатларидан хафа

Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадейга кўра, Эрон ядровий дастури борасида агентлик томонидан олиб борилган тафтиш ишларида расмий Теҳрон ҳамкорлик қилмаган.

Бундан ташқари ал-Барадей Эроннинг халқаро агентлик таклифларини инкор этганидан таажубда эканини билдирди.

Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон ядровий дастури атрофидаги бўҳронни юмшатиш мақсадида бу давлатга ўз уранини хорижда қайта ёнилғига айлантиришни таклиф қилган эди. Бироқ Эрон томони ушбу таклифларни инкор қилиб келмоқда.

Кун янгиликлари

Қозоғистонда йўл ёпилгани туфайли автобусда қолган тожикистонлик ва ўзбекистонликлар эвакуация қилинди

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида йўл ёпилгани туфайли автобусда қолган 26 нафар тожикистонлик ва икки ўзбекистонлик Кўкшетау шаҳридаги исиниш пунктига эвакуация қилинди. Бу ҳақда Озодликнинг қозоқ хизмати хабар қилди.

Ақмола вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати маълумотига кўра, эвакуация 9 декабрь куни тунги соат 1 да амалга оширилган. Ичида тожикистонлик ва ўзбекистонликлар бўлган автобус об-ҳаво ёмонлашгани туфайли Остона — Петропавловск йўлидаги блокпостда тўхтаган.

Йўловчилардан бири фуқаролар об-ҳаво ёмонлиги туфайли тўхтаб қолган автобусда уч соатдан кўпроқ қолиб кетишганини айтган.

Қайд этилишича, эвакуация қилинганлар илиқ хоналарга жойлаштирилиб, иссиқ чой ва егулик билан таъминланган. Шу кунларда Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида ҳаво ҳарорати – 30 даражагача пасайиб кетган, шу сабабли автойўлларданинг айрим жойларида ҳаракат чекланган.

2018 йилнинг 18 январида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус Ақтўбе вилоятининг Ирғиз туманида (Чимкент – Самара йўлида) ёниб кетгани натижасида 52 киши нобуд бўлган. Қурбонларнинг ҳаммаси ўзбекистонликлар эди. Ўша ҳодиса чоғида фақат икки йўловчи ва уч ҳайдовчигина тирик қолган.

Мазкур воқеа ортидан автобус ҳайдовчиларининг ҳар бири беш йилданга озодликдан маҳрум этилган. Транспорт ширкати муассиси ва механиги 3,5 йилданга кесилган, автобус эгасига эса уч йиллик қамоқ жазоси тайин этилган эди.

CDC: Қозоғистон қизамиққа чалиниш бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Ўзбекистоннинг ён қўшниси бўлган Қозоғистон, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотига кўра, дунёда қизамиққа чалинганлар сони кўплиги бўйича биринчи учликка кирган.

Ноябрь ойидаги маълумотларга мувофиқ, Яманда қизамиққа чалиниш бўйича 23 мингдан зиёд, Ҳиндистонда қарийб 15 минг, Қозоғистонда эса қарийб 13 минг ҳолат қайд этилган.

CDC хабарномасида, шунингдек, Эфиопияда 11 мингдан зиёд, Покистонда 8 мингдан кўпроқ, Конго Демократик Республикасида қарийб 6 минг, Россияда эса 4300 дан зиёд касалликка чалиниш ҳолати аниқлангани айтилган.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган ҳафтада мамлакатда қизамиққа чалинганлар сони 20 мингдан ошгани ҳақида маълумот тарқатган. Бу ҳолат аҳоли орасида эмлашдан бош тортиш ҳолатлари кўпайгани билан изоҳланган.

Ўзбекистон CDCнинг қизамиққа чалиниш бўйича рўйхатида илк ўнликка ҳам кирмаган, бироқ бу мамлакатда касалликни олдини олиш ҳолат кўнгилдагидек эканини англатмайди.

Ўтган ой охирида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси биргина Наманганда уч ёшгача бўлган 255 нафар бола қизамиқдан даволанаётгани, йил бошидан буён эса вилоятда бу касалликка чалиниш билан боғлиқ 735 та ҳолат қайд этилган ҳақида маълумот тарқатган эди.

ЖССТ маълумотига кўра, дунё бўйлаб ҳар йили 110 минг киши қизамиқдан вафот этади.

Германия тожикистонлик мухолифатчи Билол Қурбоналиевни экстрадиция қилди

Билол Қурбоналиев
Билол Қурбоналиев

Германия расмийлари мухолифатчи Билол Қурбоналиевни Тожикистонга экстрадиция қилишган. Бу ҳақда Озодликнинг тожик хизмати мухолифатдаги «24 гуруҳи»дан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Аввалроқ у октябрь ойида Германияда яшаш тартибини бузганлиги учун қўлга олингани хабар қилинган эди.

«24 гуруҳи» маълумотига кўра, тожикистонлик мухолифатчи 24 ноябрь куни экстрадиция қилинган, унинг адвокатига эса бу ҳақда расман 27 ноябрь куни маълум қилинган. Адвокат Билол Қурбоналиевнинг Душанбекга бериб юборилишини ноқонуний деб ҳисоблайди ва мазкур қарор юзасидан Германия судига ариза киритиш ниятида.

Қурбоналиев Тожикистонда тақиқланган «24 гуруҳи» аъзоси бўлиб ҳисобланади. У 2022 йилдан буён Германия ҳудудида юрган, бироқ қочқин мақомини олган эмас. Билол Қурбоналиев жорий йилнинг сентябрь ойида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Германияга келишига қарши норозилик акцияларида иштирок этганлардан биридир.

Октябрь ойи бошида Европада яшовчи тожикистонлик мухолифатчилар 29 сентябрь куни Эмомали Раҳмоннинг Германияга ташрифи чоғида ўзлари ўтказган норозилик тадбири ортидан Тожикистонда яқинлари қўлга олингани ҳақида билдиришган.

Ўша пайтда «24 гуруҳи» куч ишлатар тузилмалар ходимлари гуруҳ аъзоси Дилшод Шарифовнинг отаси ва олти нафар қариндошини, шунингдек, Исмоил Маҳмадов, Жамшед Шарифоа, Беҳруз Тағойзода ва Муҳаммаджон Абдуллоевнинг яқинларини қўлга олишгани ҳақида маълумот тарқатган эди.

Зеленский 12 декабрь куни АҚШга сафар қилиб, Байден билан учрашади

Жо Байден ва Владимир Зеленскийнинг 2023 йил сентябридаги учрашувидан лавҳа
Жо Байден ва Владимир Зеленскийнинг 2023 йил сентябридаги учрашувидан лавҳа

Украина президенти Владимир Зеленский 12 декабрь куни Қўшма Штатларга сафар қилади. АҚШ президенти Жо Байден, Оқ уй матбуот хизматининг маълум қилишича, «Украинанинг ошиғич эҳтиёжлари ва ҳозирги критик замонда Қўшма Штатлар томонидан қўллов давом эттирилишининг ўта муҳимлиги»ни муҳокама қилиш учун Зеленскийни Оқ уйга таклиф қилган. Зеленскийнинг АҚШга сафар қилишини Украина президенти офиси ҳам тасдиқлаган.

Байден маъмурияти таъкидича, ташриф «Россиянинг шафқатсиз бостириб киришига» қарши курашда АҚШнинг Украина халқини дастаклашга оғишмай содиқ қолишини урғулаш учун уюштирилмоқда.

Зеленскийнинг Вашингтонга сафар қилиши режаланаётгани ҳақида аввалдан хабар қилинган эмас. Украина президенти 10 декабрь куни Буэнос-Айресда бўлиб, Аргентинанинг янги президенти Хавьер Милейнинг инаугурация маросимида иштирок этган.

Украина президенти Вашингтонга АҚШ Конгресси кейинги йилда Украинага ёрдам учун маблағ ажратиш-ажратмаслиги номаълум бўлиб тургани манзарасида амалга ошмоқда. Байден маъмурияти Украинага қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш ва етказиб бериш дохил мақсадлар учун 60 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сўраган. Қонун лойиҳаси ҳалигача Конгресс томонидан кўриб чиқилгани йўқ. Украинага ёрдам беришга принципда қарши эмаслигини билдирган республикачилар бюджет маъқулланишини миграция сиёсати кескинлашгани билан боғламоқдалар. Бу эса, ўз навбатида, демократлар учун маъқул келмаяпти.

Кейинги ҳафтада Украина ва Исроилга ёрдам ажратилиши бўйича маслаҳатлашувлар давом этиши кутилмоқда. Конгресс яқинда Рождество таътилига кетади. Агар таътилгача ёрдам пакети маъқулланмаса, бу истиқболда Украинага қурол-аслаҳа етказиб берилишини хавф остига қўйиши мумкин. Оқ уй ўз тасарруфида Конгресс маъқулловисиз маблағ олиш мумкин бўлган «қайнар хумча» йўқлигини билдирган.

Путин президент сайловида иштирок этишини эълон қилди

Владимир Путин
Владимир Путин

Россия президенти Владимир Путин 2024 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловида иштирок этишини эълон қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" агентлиги хабар қилди.

Президент сайловида номзод ўлароқ қатнашиши ҳақида Путин 8 декабрь куни Кремлда ўтказилган давлат мукофотларини топшириш маросими якунида билдирган. Агентлик хабарига кўра, тадбир меҳмонларидан бири ундан сайловда иштирок этишни сўраган, бунга жавобан Россия президенти рози эканини айтган.

Россияда президент сайлови 2024 йилнинг 17 мартига белгиланган. Россия Марказий сайлов комиссияси сайлов уч кун ичида – 15, 16 ва 17 март кунлари бўлиб ўтишини эълон қилган. Бунгача Россияда президент сайлови фақат бир кунда ўтказиб келинган.

МСК қайдича, сайловда ўз номзодини ўзи кўрсатганлар 27 декабргача, партиялардан номзодлар 1 январгача ҳужжат топширишлари лозим бўлади.

Россия парламентининг юқори палатаси бўлмиш Федерация кенгаши президент сайлови санасини белгиланганидан кейин Коррупцияга қарши кураш фонди (ФБК) «Путинсиз Россия» («Россия без Путина») кампанияси бошлатилишини билдириб, янги йил табриги шаклида мамлакатнинг бир неча шаҳрида билбордлар жойлаштирган. Билбордлардаги QR-код орқали фонд сайтидаги россияликлар Путиндан ташқари истаган номзодга овоз беришга чақирилган матнга чиқилади.

Саккизинчи декабрь куни Москва шаҳар ОАВ ва реклама департаменти реклама тарқатувчиларга билбордларга QR-код жойлаштиришни тақиқлаб, жавобгарликдан огоҳлантирди. Қайд этилишича, мазкур QR-кодлар қонунчилик билан ман қилинган контентга олиб чиқиши мумкин экан. Навальний асос солган Коррупцияга қарши кураш фонди 2021 йили Россияда экстремистик ташкилот деб топилган. Фондга бу мақом берилганидан кейин унга пул ўтказиш ҳамда фонд фаолиятида иштирок этиш Россия расмийлари томонидан жиноят бўлиб ҳисобланади.

Путин 2000 йилдан буён Россия ҳокимияти тепасида. У 2000 ва 2004 йилларда икки марта президент этиб сайланган. Ўша пайтда президентлик муддати тўрт йилни ташкил қиларди. 2008 йили Путин ўша пайтдаги бош вазир билан ўрин алмашган: Дмитрий Медведев президентга айланган, Владимир Путин эса ҳукумат раҳбари лавозимини эгаллаган.

2012 йили Путин учинчи муддатга ўз номзодини қўйган, ўша йилнинг ўзида президентнинг ваколат муддати тўрт йилдан олти йилга узайтирилган. 2018 йилда у тўртинчи марта президент бўлган. 2020 йил ёзида Россияда Конституцияга ўзгартишлар киритилган бўлиб, унга мувофиқ, Путин яна икки марта президентликка ўз номзодини кўрсатиш ва 2036 йилгача ҳокимият тепасида қолиш имкониятини қўлга киритган.

Туркия ва Греция ўзаро алоқаларни яхшилашга оид декларацияни имзолашди

 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Греция бош вазири Кириакос Мицотакис билан, Афина, 2023 йил 7 декабри
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Греция бош вазири Кириакос Мицотакис билан, Афина, 2023 йил 7 декабри

Греция ва Туркия айни пайтда таранг бўлган икки томонлама алоқаларни яхшилаш ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ниятида. «Немис тўлқини» хабарига кўра, бунга оид келишувга Греция бош вазири Кириакос Мицотакис ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида 7 декабрь куни Афинада бўлиб ўтган учрашувда эришилган.

Греция пойтахтидаги музокараларни «самарали» деб атаган Эрдўғон Мицотакисни Туркияга таклиф қилган, дея хабар қилди «Немис тўлқини».

Музокараларда иштирок этишган туркиялик ва грециялик вазирлар туризм, савдо-сотиқ, энергетика, технологиялар, таълим каби соҳаларни биргаликда ривожлантириш ҳамда миграция масалаларини бирга ҳал қилишга келишиб олишган.

Музокаралар якунига кўра, томонлар келажак беш йил давомида ўзаро савдо айланмасини икки баравар ошириб, 10 миллиард АҚШ долларига етказишга интилишади. Туркия фуқаролари Грецияга тегишли 10 та оролда дам олиш учун соддалаштирилган тартибда виза олиш имконига эга бўлишди. Бунгача Греция мазкур қарор юзасидан Еврокомиссиядан рухсат олган.

Айни пайтда икки мамлакат ўртасида ихтилофлар ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. Бу келишмовчиликлар айниқса Кипр ороли масаласида яққол намоён бўлади. Эрдўғон Кипр масаласи «оролдаги мавжуд воқеликдан келиб чиққан ҳолда, адолатли ҳал қилиниши» тарафдори. «Евроньюс» қайдича, бу ўринда оролда икки давлат тузиш назарда тутилмоқда. Мицотакис эса бу масаланинг ягона ечими БМТ резолюцияси асосида оролда битта давлат қуриш эканини айтмоқда.

Эгей денгизи қаъридан қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқига оид масалада ҳам ихтилофлар сақланиб қолмоқда. Мицотакис икки мамлакат бу келишмовчиликларни бартараф қила олишига умид билдирган, Эрдўғон эса икки томон ҳал қила олмайдиган бирор муаммо йўқлигини урғулаган.

Икки мамлакат лидерлари ҳар йили шу каби учрашувларни ўтказиб туришга келишиб олишган. Туркия ва Греция раҳбарларининг аввалги учрашуви 2016 йилда бўлиб ўтган, мазкур учрашувдан кўп ўтмасдан икки томонлама алоқалар ёмонлашган эди.

Озарбайжон ва Арманистон тинчлик шартномасини имзолашларини тасдиқлашди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никола Пашинян Санкт-Петербургдаги учрашувда, 2022 йил декабри
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никола Пашинян Санкт-Петербургдаги учрашувда, 2022 йил декабри

Боку ва Ереван “ўзаро суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилишга асосланган тинчлик шартномасини тузиш” ниятида. Бу ниятни тасдиқловчи қўшма баёнот Озарбайжон президенти Илҳом Алиев маъмурияти ва Арманистон бош вазири Никола Пашинян аппарати томонидан тарқатилди.

Баёнот матнида томонлар ўртасида “икки давлат орасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш бўйича сезиларли қадамлар тўғрисида келишувга эришилган”и айтилган. Томонлар асир алмашиш бўйича ҳам келишувга эришишган.

“Инсонпарварлик қадриятлари ва эзгу ният намойишини тамал олган ҳолда, Озарбайжон арманистонлик 32 нафар ҳарбийни озод қилади. Арманистон эса ўз томонидан, инсонпарварлик қадриятлари ва эзгу ният намойишига асосланган ҳолда, озарбайжонлик икки ҳарбийни озод қилади”, дейилган матнда.

Бундан ташқари, Арманистон иқлим ўзгариши бўйича БМТ 29-сессияси ўтказилиши бўйича Озарбайжон аризасини дастаклаб, ўз номзодини қайтариб олган, ўз навбатида, Озарбайжон “Арманистон номзодининг COP Шарқий Европа гуруҳи бюросига аъзолигини дастаклашини билдирган”.

Озарбайжон билан Арманистон ўртасидаги муносабатлар Тоғли Қорабоғ атрофидаги зиддият туфайли замонавий дунёдаги энг муросасиз муносабатлар ўлароқ кўрилади. Тоғли Қорабоғ халқаро ҳуқуққа кўра Озарбайжонга тегишли бўлиб ҳисобланади, бироқ ўтган асрнинг 90-йиллари бошидаги ҳарбий ҳаракатлар ортидан бу ҳудуд узоқ вақт Арманистон кучлари назорати остида бўлган.

2023 йил сентябрида Озарбайжон армияси ҳудудда навбатдаги ҳарбий амалиётни бошлаган ва бу амалиёт Тоғли Қорабоғнинг тўла эгаллаб олиниши, маҳаллий расмийларнинг Боку шартлари асосида капитуляцияси ва қарийб бутун арман аҳолисининг минтақадан чиқиб кетиши билан якунланган.

Жорий йилнинг 28 сентябрида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ раҳбари Самвел Шахраманян 2024 йилнинг 1 январидан республика тугатилишига оид фармонни имзолаган. Бу орада Арманистон БМТ Халқаро судига Озарбайжонга қарши Ирқий дискриминациянинг барча турларини тугатиш тўғрисидаги конвенция асосида даъво арзиаси топширган. Ереван Озарбайжон томони Қорабоғ ҳудудидаги ҳарбий амалиёт билан чекланмаслиги мумкинлиги ҳақида бир неча бор ўз хавотирини изҳор қилган.

Baza: Россия паспортини олган юзлаб одам армияга йўлланди

Бошқа мамлакатларда туғилиб, яқин йилларда Россия фуқаролиги олган 350 дан зиёд киши армияга йўлланган. Бу ҳақда Baza телеграм-канали ўз манбаларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилди.

Сўнгги пайтларда полиция, ҳарбий комиссариат ва Тергов қўмитаси ходимлари Москва вилоятида жойлашган омборхоналар, қурилишлар ва фирмаларнинг офисларида яқинда фуқаролик олган, бироқ ҳарбий қайддан ўтмаган кишиларни излаб топиш учун рейдлар ўтказгани ҳақида мунтазам равишда хабарлар чиқиб турибди. Бундай рейдларда қўлга олинганлар полиция бўлимларига етказилиб, кейин ҳарбий комиссариатларга ўтказиб берилган.

Россия расмийлари мамлакат фуқаролигини олган мигрантларни Украина урушига жалб қилишга фаол ҳаракат қилмоқда. Россиянинг Санкт-Петербург ва Москва шаҳри дохил турли ҳудудларида уларни тутиш учун «облава»лар ўтказилган. Мигрантлар ҳатто масжидлардан ушлаб кетилиб, ҳарбий қайддан ўтказиляпти, уларга ҳарбий хизматга бориш учун шартномалар таклиф қилиниб, бундан бош тортилган тақдирда, жазоланишлари билан таҳдид қилинмоқда.

Ўз навбатида, Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин урушда иштирок этишни истамаганларни фуқароликдан маҳрум қилишни таклиф қилган. Бу каби чақириқлар бошқа қатор сиёсатчилар тилидан ҳам янграган.

Озарбайжонда муддатидан илгари президент сайлови кейинги йилнинг февраль ойида ўтказилади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев навбатдан ташқари президент сайловини 2024 йилнинг 7 февралига белгилади. Бу ҳақда Озодликнинг озарбайжон хизмати Алиев томонидан 7 декабрь куни имзоланган фармойишга таянган ҳолда хабар қилди. Қонунга мувофиқ, президент сайлови 2025 йилда ўтказилиши керак эди.

Озарбайжонда президент етти йилга сайланади, бунга оид ўзгартиш мамлакат Конституциясига 2016 йилдаги референдум ортидан киритилган. Авваллари президент беш йил муддатга сайланарди.

Озарбайжонда олдинги президент сайлови 2018 йил 11 апрелида бўлиб ўтган. Ўшанда сайлов октябрь ойида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Алиев уни бир неча ой олдинга кўчирган. Мазкур сайлов асосий мухолифат партиялари томонидан бойкот қилинган. Мухолифат лидерлари Илҳом Алиевни мамлакатда эркинликларни оёқости қилганликда, авторитаризмда ва мухолиф қарашдаги шахсларни таъқиб қилишда айблаб келишади.

Илҳом Алиев илк бор президентликка 2003 йили – отаси Ҳайдар Алиевнинг ўлимидан икки ой аввал сайланган. Ҳайдар Алиев унгача Озарбайжонни 10 йил бошқарган.

Президент этиб сайланганидан кейин Илҳом Алиев даставвал бир шахснинг президентлик курсисини фақат икки мартагина эгаллай олишига оид қонунни бекор қилган. Кейин эса бу лавозимда бўлиш муддатини беш йилдан етти йилга ўзгартирган. Сиёсатшунослар Илҳом Алиев ўз лавозимини ўғлига – кичик Ҳайдар Алиевга топшириш ниятида эканига шубҳа қилишмайди.

2020 йилнинг февраль ойида Озарбайжонда муддатидан илгари парламент сайлови ўтказилган. Ўшанда мамлакат президенти Илҳом Алиев бошчилигидаги «Ени Азербайжан» ҳукмрон партияси ўз ғалабасини эълон қилган. Ўша пайтда Озарбайжон мухолифати расмийлар сайлов натижаларини сохталаштирганини ҳамда эълон қилинган натижалар халқ иродасини акс эттирмаслигини билдирган. Мустақил жамоат ташкилотлари маълумотларига кўра, ўтган парламент сайловида кўплаб шаҳарларда кузатувчиларнинг участкаларда ишлашларига халақит берилган: улар сайлов участкаларидан ҳайдалган, уларга тасвирга олишга ва участкалар бўйлаб ҳаракатланишга рухсат берилмаган, айримларга нисбатан эса куч ишлатилган.

Россияда 8-синф ўқувчиси синфдошларини ўққа тутди – ҳужумчи дохил икки қиз ҳалок бўлди

Ўқувчилар ўққа тутилган гимназиянинг ёни
Ўқувчилар ўққа тутилган гимназиянинг ёни

Россиянинг Брянск шаҳрида 8-синф ўқувчиси бўлган қиз синфдошларини ўққа тутди. Синфдош қизлардан бирини отиб ўлдирган ҳужумчи қиз ўз жонига ҳам қасд қилган.

Брянск вилояти ИИБ маълумотига кўра, отишма чоғида ҳужумчининг синфдошларидан тўрт нафари жароҳат олган, касалхонага олиб кетилган ўқувчилардан бири оғирлиги айтилмоқда.

Мазкур воқеа Брянскдаги 5-гимназияда содир бўлган. ТАСС агентлигининг ёзишича, 14 яшар қиз мактабга отасига тегишли милтиқни олиб келиб, ундан бир неча бор ўқ узган. Россия Давлат думаси депутати Александр Хинштейн ўқувчи қиз ов милтиғини ғилофда олиб келганини ёзиб, фотосуратини эълон қилди.

«7x7» нашрининг ёзишича, гумонланувчи дарсга кечикиб келган, синфга кирганидан кейин у милтиқдан беш марта ўқ узган. Ҳужум сабаби ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ. Маҳаллий телеграм-каналлар ҳужумчи қиз узоқ вақт синфдошлари томонидан масхаралаб келингани ҳақида ёзишмоқда. Тенгдошлари билан келишмовчилик ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳам асосий тахмин ўлароқ кўриляпти.

Ҳодиса ортидан мактабдаги ўқувчилар ва ўқитувчилар эвакуация қилинган, улар билан психологлар иш олиб бормоқда. Мактаб биноси ўраб олинган, воқеа жойида тезкор хизмат ходимлари ишлаяпти. Қотиллик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Полициячилар ҳужумчи қизнинг отасини қўлга олишган, ҳозирда у терговчилар томонидан сўроқ қилинмоқда.

Украина АҚШга зарур қурол-аслаҳа рўйхатини тақдим этди

Украиналик учувчи Black Hawk вертолёти ёнида (иллюстратив сурат)
Украиналик учувчи Black Hawk вертолёти ёнида (иллюстратив сурат)

Украина Россия ҳарбий тажовузини даф қилиш учун АҚШдан янги турдаги қурол-аслаҳалар, жумладан THAAD ракетага қарши мажмуалари, F/A-18 “Хорнет” қирувчилари, Apache ва Black Hawk вертолётларини сўради. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўзи мазмуни билан танишган ҳужжатга таянган ҳолда хабар қилди.

Украина Мудофаа вазирлиги вакиллари қурол-аслаҳалар рўйхатини мудофаа саноати масалалари бўйича 6 декабрь куни Вашингтонда ёпиқ мажлис чоғида тақдим этишган. Бу йиғилишда америкалик мулозимлар ва АҚШ ҳарбий саноати етакчилари қатнашишган.

Агентлик манбалари маълумотига кўра, рўйхатга ҳозирда Украина Қуролли кучлари тасарруфида бўлган Abrams танклари, 155 миллиметрли тўплар, дронлар ва узоқ масофага учадиган ATACMS ракеталари ҳам киритилган. Сўралаётган ёрдам рўйхатида Boeing ширкати томонидан ишлаб чиқарилаётган C-17 Globemaster ва Lockheed Martin томонидан ишлаб чиқарилаётган C-130 Super Hercules учоқлари ҳам бор.

Олтинчи декабрь оқшомида АҚШ Сенати, президент Жо Байден чақириғига қарамай, Украина ва Исроилга ҳарбий ёрдам ҳамда Ғазо сектори аҳолисига гуманитар ёрдамни молиялаштиришга оид қонун лойиҳасини ўтказмаган.

АҚШ президенти Вашингтон Россия президенти Владимир Путиннинг Украинада ғалаба қозонишига йўл қўёлмаслигини билдирган. Байденнинг ишонишича, Россия ғалаба қилган тақдирда, у Украина билан чекланиб қолмай, бошқа мамлакатларга ҳам ҳужум қилиши мумкин. АҚШ президентига кўра, Киевга ёрдамни имиллаб мувофиқлаштиришга йўл қўйиб бўлмайди. АҚШ қарори бўлмаса, Украинага бошқа иттифоқчилар – Европа мамлакатлари, Япония ва бошқа ҳамкорлар қўллови ҳам савол остида қолиши мумкин, дея урғулаган Байден.

Аввалроқ Вашингтон Киевга 175 миллион долларлик галдаги ёрдам пакетини ажратган эди. Мазкур пакетга HIMARS ва ҳаводан мудофаа тизими учун ўқ-дорилар, артиллерия снарядлари, танкка қарши қурол-аслаҳалар ва бошқалар киритилган. Бу орада АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, президент Байденнинг қўшимча молиялаштиришга оид талабномаси маъқулланмаган тақдирда, бу ёрдам пакети «охиргилардан бири» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Россия: Федерация кенгаши президент сайлови санасини 17 мартга белгилади

Россия парламентининг юқори палатаси президент сайлови санасини 2024 йилнинг 17 мартига белгилади. Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, мазкур ҳужжат Федерация кенгаши томонидан 7 декабрь куни қабул қилинган.

Овоз бериш санаси аслида федерал қонун билан белгиланади, бироқ сенаторлар қабул қилган ҳужжат билан сайловолди кампаниясига расман старт берилади.

Аввалроқ Россия Коммунистик партияси лидери Геннадий Зюганов ва бошқа манбалар маҳаллий нашрларга мазкур ҳужжат 13 декабрь куни очиқланиши тахмин қилинаётганини айтган.

Шу пайтгача Россия президенти сайловида номзод ўлароқ иштирок этиш ниятини КПРФ раҳбари Геннадий Зюганов, Давлат думаси собиқ депутати Борис Надеждин, Донецкдаги айирмачиларнинг айни пайтда тергов ҳибсхонасида ўтирган собиқ ҳарбий лидери Игорь Стрелков (Гиркин), ржевлик журналист Екатерина Дунцовалар билдиришган. “Новие люди” партияси ҳам, партия матбуот хизмати хабарномасига кўра, президентликка ўз номзодини кўрсатмоқчи.

Россия конституциясига 2020 йилда киритилган ўзгартишлар амалдаги президент Владимир Путинга бешинчи муддатга ўз номзодини кўрсатиш имконини беради. Аввалроқ Путин бунга оид режасини сайлов санаси расман белгиланганидан кейин эълон қилишини билдирган.

Олдинроқ Россия нашрлари ва жаҳон хабар агентликлари Президент администрациясидаги манбалардан олинган маълумотга таянган ҳолда, Путин сайловда ўз номзодини қўйиши ва Кремль унинг осонлик билан ғалаба қозонишига умид қилаётгани ҳақида ёзиб чиқишган. «Медуза» ва «Вёрстка» нашрлари маълумотига кўра, амалдорлар олдига президент учун 80 фоиздан кўпроқ овозни таъминлаш вазифаси қўйилган.

Путин номзоди парламентга кирган «Единая Россия» ва «Справедливая Россия» каби партияларнинг сайловолди қурултойларида дастакланиши кутилмоқда. Бироқ, «Коммерсантъ» нашрига кўра, Путин ўз номзодини ўзи ҳам кўрсатиши мумкин.

АҚШ: Невада университетидаги отишмада камида уч киши қурбон бўлди

АҚШнинг Невада университетида 6 декабрь куни рўй берган отишмада камида уч киши ҳалок бўлган. Ҳодиса чоғи неча киши яраланиб, касалхонага етказилгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Лас-Вегас полицияси қайдича, Невада университетида одамларни ўққа тутганликда гумонланган шахс «зарарсизлантирилган ва ўлган». Аввалроқ ижтимоий тармоқларда университет кампусида отишма юз бергани, ҳодиса чоғида одамлар қурбон бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда. Воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган, транспорт ҳаракати чекланган.

Чоршанба кунги отишма қишки имтиҳонлар бошланишидан бир ҳафта аввал содир бўлган. CNN хабарига кўра, имтиҳонлардан кейин талабаларнинг кўпи 2017 йили энг қонли отишма кузатилган Лос-Анжелесга йўл олишади. Ўшандаги отишмада 58 киши ҳалок бўлиб, юзлаб одам яраланганди.

6 декабрь куни АҚШ сенатидаги республикачилар ўқотар қуролларни тақиқлаш бўйича демократларнинг қонунчилик ташаббусига халақит беришга уринишган. Мазкур ташаббус демократлар томонидан бир неча соат аввал илгари сурилганди. Reuters агентлиги АҚШда икки йилдан буён кетма-кетига ўқотар қуроллар билан ҳужумлар сони кўпайиб бораётганини қайд этган.

Путин Халқаро суд уни қўлга олиш тўғрисида ордер берганидан сўнг илк бор Яқин Шарққа борди

Путин БАА президенти Муҳаммад бин Зайд ал Нахаён билан.
Путин БАА президенти Муҳаммад бин Зайд ал Нахаён билан.

Владимир Путин Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди уни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берганидан сўнг илк маротаба Россия билан чегарадош бўлмаган узоқ хориж давлатига сафар қилди. Россия президенти самолёти Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу Дабига келиб қўнди.

Путин бу ерда мамлакат президенти Муҳаммад бин Зайд ал Нахаён билан музокара ўтказади. Шундан сўнг Путин Саудия Арабистонига боради ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад билан учрашади.

БАА ва Саудия Халқаро жиноят суди фаолиятида иштирок этмайди. Ҳаага Халқаро суди 2023 йилда Путинни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берганди. Суд ордер берганидан кейин Путин МДҲга аъзо уч давлат, Хитой ва Украинанинг босиб олинган ҳудудларига борган.

Россия президенти Жанубий Африкадаги БРИКС ва Ҳиндистонда ўтган G20 саммитига бора олмаган. Жанубий Африка Республикаси Халқаро суд юрисдикциясини тан олгани ортидан Путиндан саммитга келмасликни илтимос қилган. Чунки Путин саммитга келган тақдирда ЖАР халқаро мажбуриятларига амал қилган ҳолда Россия президентини ҳибсга олишга мажбур бўлар эди.

Халқаро суд Путинни Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан украин болаларини ўз ватанидан ноқонуний депортация қилганликда гумонлаб, 2023 йил мартида ҳибсга олиш тўғрисида ордер берганди.

Кремль бунга жавобан Халқаро суднинг бир қатор судялари ва прокурорларини айбсизлигини била туриб гуноҳсиз шахсни жиноий жавобгарликка тортиш айблов асосида қидирувга берган.

Россия Халқаро жиноят суди юрисдикциясини тан олмайди ва унинг фаолиятида иштирок этмайди.

Айни пайтда суд томонидан берилган ордер ортидан Путин Рим статутини ратификация қилган ҳамда Ҳаагадаги халқаро суд юрисдикциясини тан оладиган 123 та давлат ҳудудига кира олмайди. Россия президенти бу давлатлардан бирига борган тақдирда, маҳаллий расмийлар ўз зиммаларига олган халқаро мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда уни ҳибсга олишлари шарт бўлади.

Исроил БМТнинг мувофиқлаштирувчиси Линн Хейстингс визасини бекор қилди

Исроил БМТнинг Фаластин ҳудудларидаги гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштирувчиси Линн Хейстингсга берилган вақтинча яшаш визасини бекор қилди. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн билдирди.

Унга кўра, Хейстингс АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС томонидан исроилликларни ўлдирганини қоралашдан бош тортгани ва Ғазодаги вазиятни “нотўғри” ёритгани ортидан мана шундай қарор қабул қилинган. Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, БМТ вакили ҳалок бўлган фаластинликларнинг барчасини тинч аҳоли деб ҳисоблайди.

“Биз БМТнинг бундай нохолислигига энди жим қараб турмаймиз! <...> ҲАМАСни 1200 исроилликни аёвсиз ўлдиргани, болалар ва қарияларни гаровга олгани, аёвсиз таҳқирлагани ва зўрлагани, Ғазо аҳолисидан тирик қалқон сифатида фойдалангани учун танқид қилмаган, бунинг ўрнига ўз фуқароларини ҳимоя қилаётган Исроилни, демократик давлатни айблаётган шахс БМТда хизмат қила олмайди ва Исроилга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилади”, деб ёзди вазир.

Аввалроқ БМТ бош котиби вакили Стефан Дюжаррик Исроил 1 декабрда Хастингсга берилган визани бекор қилгани ҳақида билдирган эди. Унинг ўрнига бошқа вакил тайинланиши ёки тайинланмаслиги тўғрисида маълумот йўқ.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG