Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:17

Россия НАТОсиз Европа истамоқда


Президент Медеведев ҳам аксар Москва расмийлари каби НАТОни Россия хавфсизлиги учун асосий таҳдидлардан бири деб санайди.
Президент Медеведев ҳам аксар Москва расмийлари каби НАТОни Россия хавфсизлиги учун асосий таҳдидлардан бири деб санайди.

Кремл Совуқ урушдан кейинги Европа хавфсизлигига оид янги келишув лойиҳасини жамоатчиликка эълон қилди. Москва расмийлари анчадан бери таклиф қилиб келаëтган бу лойиҳа хусусан¸ НАТОни тарқатиб юборишни кўзда тутади.

Москвадагилар ишончига кўра¸ Европада ҳукм сураëтган жорий хавфсизлик тизими Совуқ уруш даврида барпо этилган ва у ҳозирги давр руҳига мутлақ мос эмас. Шу боис¸ Кремл унинг ўрнини эгаллаши лозим¸ деб ўйлаëтгани келишув лойиҳасини тузиш ташаббусини ўз зиммасига олди ва бу лойиҳада нафақат НАТО каби ўзига рақиб деб билувчи ҳарбий блок¸ балки ўзи ҳам аъзо бўлган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик каби ташкилотларни ҳам буткул тарқатиб юбориш ғоясини илгари сурди.

Якшанба куни Кремл интернет саҳифасида чоп этилган мазкур лойиҳа матни¸ президент Дмитрий Медведев мазкур ғояни халқаро давраларда кун тартибига қўйганидан бир йилча ўтиб¸ жамоатчиликка ошкор этилди.

- Европа муаммолари унинг бирлиги¸ унинг барча таркибий қисмлари¸ хусусан Россияни ўз ичига олувчи органик яхлитлиги ташкил топмагунича¸ ечим тополмайди¸ деган эди бундай келишув зарурати ҳақда 2008 йил июнида Берлинда илк бор сўз очган президент Медеведев.

Медведевга кўра¸ АҚШ¸ Европа иттифоқи ва Россия Европа цивилизациясининг уч бутоғини ташкил этади. Аммо ҳозирга қадар¸ Кремл раҳбарининг бу таклифи Ғарб томонидан эътиборсиз қолдириб келинмоқда. Таҳлилчилар эса¸ Кремл илгари сураëтган Европа хавфсизлигига оид янги келишув НАТО ва ЕХҲТ ни йўқ қилиш эвазига Россиянинг халқаро майдондаги эътиборини оширишни мақсад қилгани боис¸ унинг нореал эканини айтмоқдалар.

Айни пайтда¸ Медведев ва москвадагилар кўз ўнгида¸ бу иккала ташкилот¸ хусусан НАТО умри Совуқ уруш тугаши билан ўз поëни етди.

- Бугун ҳам улар алъянс миссиясини глобаллаштириш¸ хусусан фақат БМТгагина берилган салоҳиятга суқилиб кириш¸ аъзолари сонини кенгайтириш орқали ўз борлиғини оқлашга уринмоқдалар. Аммо бу уринишлар муаммони ҳал этишга қодир эмас¸ дедан эди Берлиндаги чиқишида яна Медведев НАТОни тарқатиш ғоясини илгари сура туриб.

Якшанба куни Кремл интернет саҳифасида чоп этилган Европа хавфсизлигига оид янги келишув лойиҳасига кўра¸ дунëдаги бирор давлат ëхуд халқаро ташкилот ўз хавфсизлигини бошқа миллат ëки ташкилотлар зиëнига кучайтириш имтиëзига эга бўлмаслиги лозим.

Лойиҳада ëзилишича¸ халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун тўлиқ масъулият фақат БМТ Хавфсизлик кенгаши масъулиятига берилиши лозим. Россиянинг мазкур кенгаш қарорига вето қўйиш ҳаққига эга беш доимий аъзодан бири экани инобатга олинса¸ бундай таклиф ортидаги ғаразни пайқаш қийин бўлмайди.

Ҳозирча Ғарб ҳукуматлари¸ хусусан НАТО етакчилари Кремл эълон қилган келишув лойиҳасига муносабат билдирмади¸ аммо Брюсселдан олинган маълумотга қараганда¸ НАТО Бош котибининг бу лойиҳага расмий жавоб бериши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG