Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:13

Президент Рахмон Роғунни халқ пулига битказмоқчи


Тожикистон Президенти Имомали Рахмон мамлакатдаги ҳар бир оила Роғун ГЭСининг 690 АҚШ долларига тенг акцияларини сотиб олишини буюрди. Президентга кўра, ҳиссадор халқнинг сармояси кўп миллиард долларлик лойиҳани амлага ошириш ишларига ётқизилади.

Расмийлар Роғун лойиҳаси мамлакатдаги сурункали электр қуввати етишмаслиги муаммосини ҳал қилади, демоқда.
1970 йилларда бошланган Роғун ГЭСи қурилиши собиқ иттиофқ тарқаб кетгач тўхтаб қолган.

Президент Рахмон акциялар ўз эгаларига фойда келтириши ва саромядорлар ўз пулларини қайтариб олишини ваъда қилди.

Рахмоннинг матбуот котиби камбағал оилалар акцияларни сотиб олишга мажбур қилинмаслигини маълум қилди. Лекин ўртача ойлик маоши 50 АҚШ долларига тенг бўлган Тожикистонда камбағал оила қайси омилларга кўра белгиланиши ҳақида президент вакили индамади.
XS
SM
MD
LG