Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:21

Тошкент Обаманинг афғон стратегиясини қўллайди


Расмий Тошкент президент Обаманинг афғон стратегиясини олқишлашини билдирган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов мазкур муаммосини ҳал қилишда Афғонистонга қўшни бўлган мамлакатлар ҳам фаол иштирок этишлари зарурлигини таъкидлади.
Расмий Тошкент президент Обаманинг афғон стратегиясини олқишлашини билдирган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов мазкур муаммосини ҳал қилишда Афғонистонга қўшни бўлган мамлакатлар ҳам фаол иштирок этишлари зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ЕХҲТ даги ҳамкасблари билан учрашувда қилган чиқишида ўзбек расмийлари АҚШ президентининг Афғонистон муаммосини ҳал қилиш бўйича янги дастурини ижобий баҳолаганини билдирди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири, шунингдек, мазкур дастурни Афғонистонда 30 йилдан буён давом этиб келаётган урушни тез орада тугатишдан манфаатдор бўлган барча кучлар саъй-ҳаракатларини мувофиқлашмасдан туриб амалга ошириб бўлмаслигини таъкидлади.

Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича Ўзбекистон президентининг БМТ ҳомийлигида “6+3” гуруҳини ташкил этиш ташаббуси ҳақида эслатиб ўтган жаноб Норов “бу ташаббусни амалга ошириш ҳамда Афғонистон билан чегарадош бўлган мамлакатларни бунга жалб қилиш орқали Афғонистон ичида ҳам, бу мамлакат атрофида ҳам ҳамжиҳатликка эришиш мумкин эди”, деди.

Айни пайтда, таҳлилчилар фикрича, Тошкентнинг бу илтифотли баёноти Қўшма Штатлар учун Ўзбекистон билан муносабатларда инсон ҳуқуқлари ёки сиёсий ислоҳотлар масаласи иккинчи планга кўчгани ҳақидаги аввалги тахминларни тўғрилигини яна бир бор исботлайди.

Аввалроқ таҳлилчилар Озодликка АҚШнинг Марказий Осиё сиёсати, айниқса, унинг Ўзбекистонга оид қисми, биринчи навбатда, Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорлик ўрнатиш мақсадларини кўзлаши, шунинг учун Вашингтон айрим масалаларда Тошкентга ён бериши мумкинлиги хусусида гапиргандилар.

- Менимча, бугун Қўшма Штатлар учун Афғонистон муаммосининг ҳал этилиши нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши масаласидан кўра анча муҳимроқ экани кундек равшан бўлиб қолди. Бошқа томондан, агар Андижондаги каби бирор воқеа яна қайтарилгудек бўлса, балки Америка ва Европа Ўзбекистонга нисбатан ёндошувини қайта кўриб чиқаши мумкин, лекин ҳозирча бундай воқеа рўй бергани йўқ, демак муаммо ҳам йўқ, деганди Лондондаги Халқаро муносабатлар қироллик институтининг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Юрий Фёдоров.

Лондондаги Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Жон МакЛеод ҳам “бугунги кунда Афғонистонда Толибонга қарши урушда ташаббусни ўз томонига оғдириш мақсадида Марказий Осиёдаги сиёсий ислоҳотларни четга суриб туриш Америка учун мақсадга мувофиқ” эканидан баҳс этганди.

- АҚШ ҳозир ўта мушкул вазиятда қолган. Марказий Осиё билан Афғонистондаги вазият ўртасида бир фарқ бор: биринчисида вазият ёмон, иккинчисида жуда ҳам ёмон. Америкаликлар Афғонистонда демократия ўрнатишга уринаётгани йўқ, улар у ерда, ҳеч бўлмаганда, нисбатан барқарор давлат ўрната олишга имкон берадиган даражада вазиятни ўнглашга ҳаракат қилаяпти. Буни амалга оширишнинг ўзи ҳам осон битадиган иш эмас. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Афғонистон у ёқда турсин, Марказий Осиё мамлакатларида ҳам демократия ўрнатиш мақсадига ҳам эриша олиш амримаҳол эканини тушуниб бораётган кўринади, деганди таҳлилчи.

АҚШнинг Марказий Осиёга оид стратегиясини Европа иттифоқи стратегияси билан қиёслар экан, МакЛеод уни Марказий Осиёда демократия учун курашдаги мағлубият сифатида баҳолаганди.

- “Мулоқот ўрнатамиз” қабилидаги гаплар аслида бошиданоқ нореал бўлган Марказий Осиёни демократиялаштириш мақсади учун курашдаги мағлубиятнинг тан олинишини англатади, деганди Лондондаги Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Жон МакЛеод.
XS
SM
MD
LG