Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:35

НАТО мажлиси давом этмоқда


НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Босния-Герцеговина, Монтенегро, Украина ва Грузиянинг ташкилотга аъзолик сўровномаларини кўриб чиқмоқда.

Пайшанба кунги мажлисдан аввал дипломатлар Монтенегрога Аъзоликка оид ҳаракат режаси тақдим этилиши ҳақида айтаётган эди. Бу режа мамлакатнинг ҳарбий альянсга тўлақонли аъзо бўла олишига йўл очиб беради.

Чоршанба куни ташкилотнинг бош қароргоҳида чиқиш қилган НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Украина ва Грузиянинг альянсга қабул қилинишга оид ваъда кучда қолишини баён қилди.

- Бухарестда иккала давлатга берилган ваъда кучда қолади. Улар меъёрларга жавоб берганда ва буни исташганда НАТОга аъзо бўладилар. Биз НАТО қўллаб-қувватлашни давом эттирадиган ислоҳотларда эришилаётган натижаларни муҳокама қиламиз,- деди НАТО раҳбари.

Лекин Грузия ва Украиннинг аъзолиги узоқ истиқбол масаласи бўлиб қолмоқда, чунки НАТОнинг баъзи аъзолари бу давлатларнинг тузилмага қўшилишига қарши чиқиб келади.

Расмуссен Грузия Ташқи ишлар вазири Григол Вашадзе билан учрашув пайтида, Тбилиси ўз хавфсизлигини кучайтириши учун қўшни давлатлар билан муносабатларини яхшилаши лозимлигини таъкидлади.

Ташқи ишлар вазирларининг бугунги йиғинида Афғонистондаги миссия муҳокама қилинади ва НАТО-Россия кенгашининг мажлиси ўтказилади.
XS
SM
MD
LG