Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:22

Ғилоний: Бин Ладен Покистонда эмас


Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний ал-Қайда етакчиси Усама Бин Ладеннинг Покистон ҳудудида яшириниб юрганига ишонмаслигини баён қилди.

Ғилоний пайшанба куни Лондонга сафари давомида ундан Покистон Бин Ладенни қўлга олиш учун нима қиляпти, деган саволга ана шундай жавоб берди. Террорчилик ва экстремизм бўйича мутахассислар Бин Ладен Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош қабилалар назоратидаги минтақаларида паноҳ топгани эҳтимолга яқин, деб келади.

Покистон бош вазири АҚШ Президенти Барак Обаманинг Афғонистонга қўшимча 30 минглик қўшин юбориш қарорини очиқ қўллаб-қувватлашдан ҳам бош тортди. Покистон ҳукмати, деди Ғилоний, қўшимча кучлар қайси минтақаларга ташланиши ва АҚШнинг Покистонга кўрсатадиган ёрдами ҳақида маълумотларни кутмоқда.

Ўтган ойда Британия Бош вазири Гордон Браун Покистон ҳукуматини Бин Ладенни йўқ қилиш ҳаракатларини кучайтиришга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG