Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:12

Украина Ироқ билан йирик келишув имзолади


Украина парламентининг Хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси раиси Анатолий Гриценко Украина Ироққа 2,5 миллиард долларлик ҳарбий техника етказиб беришини айтди.

Ассосиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, шартномада Украинанинг Ироқка 420та бронетранспортёр, 6та AN-32B русумидаги транспорт самолёти ва бошқа ҳарбий техника етказиб бериши назарда тутилган.

Шартномадан мақсад АҚШ президенти Барак Обама режасига мувофиқ, 2011 йил охирига қадар АҚШ кучлари Ироқдан олиб чиқилгунича Ироқ армиясини янги қуроллар билан таъминлашдан иборат.
XS
SM
MD
LG