Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:47

Тожикистонда таблиғчилар судланмоқда


Шу йилнинг август ойида ҳам "Таблиғ жамоати"нинг 5 нафар аъзоси экстемистик фаолиятда айбланиб, 3 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум этилганди.
Шу йилнинг август ойида ҳам "Таблиғ жамоати"нинг 5 нафар аъзоси экстемистик фаолиятда айбланиб, 3 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум этилганди.

Душанбе шаҳрида “Таблиғ жамоати” ташкилотига аъзоликда айбланаётган 56 киши устидан маҳкама давом этмоқда. Маҳкама Душанбе шаҳридаги тергов изолятори биносида ўтказилмоқда.

Мазкур суд жараёнига раислик қилаётган Тожикистон Олий суди судяси Шерали Шарипов судланувчилар мамлакат жиноий кодексининг 307-моддасида (диний экстремистик гуруҳ ташкил қилганлик) айбланаётганини билдирди.

- Аммо суд жараёни ниҳоясига етмагунга қадар уларнинг ҳаммаси айбдор, деб бўлмайди, деди судя Шерали Шарипов.

Гарчи Шарипов жаноблари суд жараёни очиқ эшиклар ортида ўтаётганини маълум қилган бўлса-да, судланувчиларнинг яқинлари маҳкама бошланган кундан буён улардан бирортаси ичкарига киритилмаганидан шикоят қилишмоқда.

Эслатамиз, бу Тожикистонда “Таблиғ жамоати” ташкилоти аъзоларига нисбатан биринчи суд жараёни эмас. Шу йил август ойида таъқиқланган экстремистик гуруҳга аъзоликда айбланиб, Душанбе шаҳрининг Гулистон маҳалласида 124 киши қўлга олинган эди.

Аммо кейинчалик уларнинг аксарияти қўйиб юборилиб, мазкур гуруҳнинг фаоллари деб қаралган 5 киши 3 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум этилган эди.

Тожикистон Адлия вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, улардан бирортаси шу йил Тожикистонда эълон қилинган амнистияга тушмаган.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG