Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:21

Хитойда экологик вазият оғирлашмоқда


"China Daily" газетаси хабарига кўра, ҳозир пойтахт Пекиндаги автомобиллар сони тўрт миллионга етган. Бу рақам ҳар куни бир мингга кўпаймоқда. Пекин шаҳар ҳокимияти ҳисоботида пойтахтда автомобиллар сонининг кескин кўпайиши ҳавонинг ҳаддан зиёд ифлосланишига олиб келиши ҳақида хавотир билдирилган. Аксар манбаларга кўра, Хитой атмосферани энг кўп ифлослантираётган давлатлардан бири бўлишига қарамай, аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсаткич Ғарб давлатларига нисбатан кам.
XS
SM
MD
LG