Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:28

АҚШ ва Россия келишувга эришиш арафасида


Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москва ва Вашингтон Совуқ уруш давридан қолган ядровий қуролларни қисқартириш бўйича қолган барча масалаларни ҳал қилиш арафасида эканини маълум қилди.

АҚШ ва Россия расмийлари стратегик қуролларни қисқартириш ҳақида 1991 йилда имзоланган ва шу йил 5 декабрда муддати тугаган шартномани янгиси билан алмаштириш борасида музокара олиб бормоқда.

Янги келишув икки давлатнинг ядровий қуроллари сонини кескин қисқартиришни назарда тутган.

АҚШ президенти Барак Обама Копенҳаген шаҳрида ўтаётган иқлим ўзгаришига бағишланган саммитда иштирок этишдан ташқари Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашиб, икки давлат ўртасида ядровий қуролларни қисқартириш битими ва шу билан боғлиқ музокаралар жараёнини муҳокама этиши режаланган.
XS
SM
MD
LG