Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:17

Афғонистондаги худкуш ҳужумчи қўш жосус бўлган


АҚШдаги ахборот агентликлари Афғонистонда АҚШ Марказий разведка бошқармасининг етти ходими ва Иордания разведкасининг бир офицерини ўлдирган шахс Ал-Қойданинг иорданиялик қўш жосуси эканини хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Иордания хавфсизлик хизмати Ал-Қойда атарфдори бўлган 36 яшар иорданиялик шифокор Хумам Холид Абу-Мулал ал-Балавига Ал-Қойда гуруҳига қўшилиб унинг иккинчи раҳбари Айман Аз-Завохирий қаердалиги ҳақида маълумот бериш вазифасини топширган.

Хабарларга кўра, Иордания разведка хизмати ал-Балавий террор гуруҳидан воз кечиб Иордания ва АҚШ томонида бўлишга қарор қилганига ишонган. Амалда эса бунинг тескариси бўлган.
XS
SM
MD
LG