Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:50

“Москвадан укамнинг жасадини олиб келдим”


Тожикистоннинг Cўғд вилояти Қайроққум шаҳрига Москва шаҳридан темир тобут келтирилди. Маълум бўлишича, 23 ёшли Муроджон Ёдгоров номаълум шахслар томонидан ваҳшиёна ўлдирилган.

Марҳум Муроджоннинг опаси Муҳайё Москвада курьерлик қиладиган укаси билан яқин кунларда Россия пойтахтида учрашмоқчи эди. Аммо аёлга укасини тирик кўриш насиб қилмади.

- Мен ҳам Москвага ишлашга қарор қилдим. Укам билан телефонда гаплашиб, икки кундан кейин Москвага парвоз қилишимни айтдим. Муроджон бизни жуда соғинганини ва менинг Москвага бораётганимдан хурсанд эканлигини айтди. Янги йилнинг биринчи куни Москвага парвоз қилдим. Бироқ мени ҳеч ким кутиб олмади.Укамнинг телефони жавоб бермасди. Бир амаллаб у яшаб турган жойни топиб бордим, дейди Муҳайё.

Унинг айтишича, эртасига Муроджоннинг ўликхонада экани маълум бўлган. Шундан кейин Муҳайё жасадни ватанига жўнатиш тадбирлари билан машғул бўлган. Ҳужжат олиш учун бир қанча идораларга чопган, ўта қийинчилик билан тобутни аввал аэропортга, кейин эса самолётда Хўжандга юборишга муваффақ бўлган.

- Мана шу ишлар учун 33 минг рус рубли керак экан. Менда эса бунча пул йўқ эди. Масжидлар, таниш-билишларга мурожаат қилдим, қарз олиб, керакли пулни йиғдим, дейди Муҳайё.

“Тожикистоннинг Россиядаги элчихонасига мурожаат қилдингизми?” деб сўраймиз Муҳайёдан.

- Йўқ. Танишларим: “Бекорга овора бўлма, ёрдам беришмайди”, дейишди. Ҳаттоки терговчи ҳам қотиллик масаласида элчихонага бормаслигимни сўради, дейди Муҳайё.

Тергов материалларида ёзилишича, Муроджон Ёдгоров кечқурун ишдан қайтаётганда “Нагатинское” метростанцияси атрофида номаълум шахслар томонидан тўхтатилган. Уни аввал аёвсиз калтаклашган. Экспертиза йигитнинг баданига 15 марта пичоқ санчилгани, қон томирлари ва бўйнига пичоқ урилганини қайд этган.

Бугунги кунда Тожикистондаги деярли ҳар бир оиладан бир ёки бир неча киши пул топиш мақсадида Россиянинг турли ҳудудларига ишлагани боришади. Ёз пайтида баъзи қишлоқларда йигитларни қарийб учратмайсиз.

Расмий маълумотларга кўра, Россияда ишлаётган мардикорлар бир йилда Тожикистоннинг икки бюджетига тенг микдорда маблағ жўнатмоқда. Айни пайтда Россияда ишлаётган мардикорларнинг ҳуқуқлари етарли даражада ҳимоя қилинмаётгани, уларнинг турли хил жиноий тўдаларнинг қурбонига айланаётгани тожикистонлик кузатувчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини қаттиқ ташвишга солмоқда.

- Тожикистонда муҳожирлик хизмати бор. Лекин бу хизмат фаолияти сезилмайди. Шу боис одамлар бу хизматга ишонмай қўйган. Чунки бу тизим Россиядаги меҳнат мухожирларининг ҳақиқий аҳволидан хабардор эмас. Россиянинг қайси корхоналари ишчи кучига муҳтож, қаерларда тожик мардикорларнинг ҳуқуқлари кўпроқ бузилаяпти - бу йўналишда улар умуман иш олиб бормаяптилар. Назаримда, муҳожирлик хизматлари одамларни ишга жалб қиладиган тажрибали мутахассисларни ўзларига тортишлари, улардан фойдаланишлари лозим, дейди таҳлилчи Ҳулкар Юсупов.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йил январ ойининг беш кун давомида уч тожикистонлик ўлдирилган. Биринчи қотиллик Манежний майдонида 1 январ куни кечаси содир бўлган. Бу ерда бир гуруҳ ёшлар ўртасида муштлашув бошланган ва пичоқдан яраланган тожикистонлик ўша ернинг ўзида жон таслим қилган.

Орадан икки соат ўтиб, Лефортово туманида яна бир тожикистонлик номаълум шахслар томонидан ўлдирилган. Расмий маълумотга кўра, мазкур қотилликда гумонланган Тожикистон фуқаролари қўлга олинган.

2009 йилда Россиядан Тожикистонга келган 200-рақамли юк - тобутларнинг сони 600 тадан ошган.
XS
SM
MD
LG