Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:45

АҚШ президенти хавфсизлик хизмати ишини яхшилашни талаб қилмоқда


Барак Обама АҚШ разведка хизматлари Мавлуд байрами кунидаги ҳужумнинг олдини олиш учун керак бўлган барча маълумотга эга бўлганини аммо хавфни тушуниш учун маълумотлардан ўринли фойдаланилмаганини айтди.

- Хулоса шундан иборатки, АҚШ ҳукумати бу фитнани фош қилиш ва Мавлуд кунидаги ҳужумнинг олдини олиш учун етарли маълумотга эга бўлган. Аммо разведка хизматимиз ишни охиригача етказа олмаган. Агар иш тўғри уюштирилганда гумондор шахс АҚШга учиши таъқиқланган шахслар рўйхатига киритилган бўларди. Бошқача айтганда, гап маълумот топа олмаслик ҳақида эмас, балки бор маълумотни қайта ишлай олмаслик ҳақида бормоқда, деди АҚШ президенти.

Барак Обама бундай хатоликнинг қайтарилишига ортиқ тоқат қилинмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG