Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:57

Туркманистон-Эрон янги газ қувури 6 январда ишга тушади


Туркманистоннинг Давлатобод газ хавзасини Эроннинг Сарахс-Хангиран минтақалари билан боғлаган газ қувурининг тантанали очилиши маросимида Туркманистон ва Эрон президентлари Қурбонқули Бердимуҳаммедов ва Маҳмуд Аҳмадийнажод иштирок этади.

Мазкур қувур тўлиқ қувват билан ишлаганда Туркманистондан Эронга экспорт қилинаётган табиий газ ҳажми икки хиссага кўпайиб, йилига 8 миллиарддан 20 миллиард куб метрга етади.

Шуни эслатиш жоизки декабр ойи ўртасида Туркманистон-Хитой газ қувури фойдаланишга топширилган эди.

Туркманистон шу қувур орқали Хитойга йилига 40 миллиард куб метр газ жўнатиш имкониятига эга бўлган.
XS
SM
MD
LG