Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:46

Обама Ҳаити аҳолисига ёрдам ваъда қилди


АҚШ президенти Барак Обама зилзиладан жабр кўрган Ҳаити аҳолисига инсонпарварлик ёрдамларини етказиш таклифи билан чиқди.

Сешанба куни ушбу давлатда Рихтер шкаласи бўйича 7 балл куч билан ер қимирлаган эди.

Талафотлар ва қурбонлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Зилзила эпимаркази пойтахт Порт-о-Пренсдан 15 километр жанубий-шарқдаги ҳудудда бўлган.

Ҳаити ҳукумати Кариб ҳавзасида жойлашган қўшни мамлакатларни Цунами рўй бериши хавфи ҳақида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG