Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:16

Швейцариялик депутатлар Гуантанамо маҳбуслари келишига қарши


Швейцария хавфсизлик нуқтаи назардан Гуантанамо махбусларини бошқа қабул қилмаслиги керак. Мамлакат парламентининг хавфсизлик қўмитаси чоршанба куни ҳукуматга шундай тавсияни илгари сурди.

Ўтган ой Америка учқичини портлатиш уринишлари ортидан Швейцарияда ҳам террорчилик билан боғлиқ хавотирлар кучайган.

Аммо Швейцария ҳукумати парламент қуйи палатасининг хавфсизлик қўмитаси тавсияларига риоя қилишга мажбур эмас.

Декабр ойида Швейцария Гуантанамода судловсиз ушлаб турилаётган ўзбек махбусга бошпана бериши ҳақида билдирган эди.

Парламент вакилининг билдиришича, ишлаб чиқилган янги тавсиялар Женева контони қабул қилиб олаётган ўзбек маҳбуси тақдирига таъсир қилмайди.
XS
SM
MD
LG