Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:17

Хитойда собиқ ҳакам қамалди


Хитой суди порахўрлик ва коррупция билан боғлиқ бошқа жиноятларда айбланган Олий суднинг собиқ ҳакамини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Хуанг Сонгю Хитой президенти Ху Цзинтао коммунистик партия бошқарувига асосий таҳдид деб эълон қилган коррупцияга қарши кураш кампанияси доирасида жазога тортилган навбатдаги юқори лавозимли расмийлардан бири бўлди.

Синхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, Хуанг 2005 – 2008 йилларда Халқ Олий суди раиси ўринбосари бўлиб ишлаган даврда ярим миллион доллардан ортиқ пора олган. Қуйи палатада ишлаган пайтда давлатнинг қарийиб 200 минг доллар маблағини ўзлаштирган.
XS
SM
MD
LG