Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:27

Иқтисодий бўҳрон маориф кушандасига айланиши мумкин


Жаҳоннинг камбағал давлатларида маориф учун ажратилаëтган харажатнинг камайиши оқибатида¸ ЮНЕСКО хулосасига кўра¸ мактабга бориш ҳаққидан ажрайдиган болалар¸ айниқса қизлар кўпайиши мумкин.
Жаҳоннинг камбағал давлатларида маориф учун ажратилаëтган харажатнинг камайиши оқибатида¸ ЮНЕСКО хулосасига кўра¸ мактабга бориш ҳаққидан ажрайдиган болалар¸ айниқса қизлар кўпайиши мумкин.

БМТ қошидаги маданият ва илм-фан масалалари билан шуғулланувчи ЮНЕСКО ташкилотининг 19 январ куни очиқланган махсус ҳисоботида глобал молиявий бўҳрон бутун дунë бўйлаб маориф ва таълим соҳасига таҳдид дея топилди.

ЮНЕСКО ҳисоботига кўра¸ жаҳон молиявий бўҳрони оқибатида камбағал мамлакатларда яшаëтган миллионлаб бола таълим олиш ҳаққидан буткул мосуво бўлиши мумкин.

"Бугун дунë бўйлаб мактаб хоналаридан ташқарида қолаëтган 71 миллион бола қашшоқликнинг янада кучаюви¸ айни пайтда ҳукуматларнинг таълим соҳасига бюджетдан маблағ ажратишни камайтириш тенденцияси билан қўшилган ҳолда¸ кейинги ўн йиллар давомида таълим соҳасида эришилган ютуқларнинг барини йўққа чиқариши мумкин"¸ дейилади ЮНЕСКО ҳисоботи хулосасида.

- Дунëнинг тараққий қилган давлатлари асосан ўз иқтисодларини жонлантириш муаммоси билан банд бўлиб турган айни кунларда камбағал давлатларнинг аксарияти маориф ва таълим соҳасидаги йўналишларни ортга буриш таҳдиди билан юзма-юз турибдилар. Биз миллионлаб болаларни қашшоқлик домидан тортиб чиқаришнинг ягона йўли бўлмиш маърифатдан мосуво йўқотилган авлодлар пайдо бўлишига йўл қўя олмаймиз¸ дейилади ЮНЕСКО Бош директори Ирина Бокованинг махсус ҳисобот муносабати билан қилган баëнотида.

ЮНЕСКО ҳисоб-китобларига кўра¸ 2010 йилга келиб¸ жаҳондаги мактаб кўрмаган болалар сони 33 миллионга қисқарган ва бу БМТ нинг кейинги 10 йил давомида халқаро майдонда эришган катта ютуқларидан бири қилиб кўрсатилаëтган эди.

Ҳиндистон каби иқтисоди ривожланган давлат қатори Африканинг Бенин¸ Мозамбик¸ Сенегал каби камбағал давлатларида ҳукуматларнинг маорифга алоҳида эътибор қаратгани оқибатида¸ ЮНЕСКОнинг таъкидича¸ маориф соҳасида кўзга кўринарлик прогрессга эришилган. Айниқса¸ қиз болаларни ҳам ўғил болалар билан тенг тарзда мактабларга жалб қилиш жараëнида жиддий илгари силжиш кузатилган.

Аммо ташкилот¸ бугунга келиб кўплаб камбағал ҳукуматлар қўлини янада қисқа қилиб қўйган жаҳон иқтисодий бўҳрони¸ кейинги ўн йил давомида қўлга киритилган бу илгари силжишларни йўққа чиқариши мумкинлигидан бонг урмоқда.

Бу таҳдидга чап бериш учун¸ ЮНЕСКО мутахассислари фикрича¸ ҳукуматлар¸ айниқса бой давлатлар нафақат ўз ҳудудлари¸ балки камбағал давлатлардаги маориф тизими учун маблағ ва ëрдам ажратишни камайтирмаслиги лозим.

Зотан¸ дейилади ҳисоботда¸ келажакдаги прогресс тақдирини маориф тизимидаги ҳозирги қашшоқлик билан курашиш асосидагина таъминлаш мумкин.
XS
SM
MD
LG