Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:20

Истамбулда Афғонистон қўшнилари учрашади


Бугун Истамбулда Афғонистонга қўшни давлатлар учрашуви бўлиб ўтади.

Афғонистонда барқарорлик ва хавфсизлик ўрнатиш масаласига бағишланган йиғин пайшанба куни Лондонда бошланадиган Афғонистонга оид халқаро конференция арафасида ўтказилмоқда. Унда Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай, Покистон Президенти Осиф Али Зардорий ҳамда Хитой, Тожикистон ва Туркманистон расмийларининг қатнашиши кутилмоқда. Истамбул йиғинида Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд ҳам кузатувчи сифатида қатнашади.

Айни пайтда, Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ўз ҳукуматининг Толибон ҳаракати вакиллари билан муросага эришиш уринишилари Қўшма Штатлар ва Европа каби иттифоқчилари томонидан қўллаб-қувватланаётганини баён қилди. Карзай бу сўзларни, кеча Истамбулда Покистон Президенти Осиф Али Зардорий билан исломий экстремизга қарши курашда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиб бўлгач айтди.

Лондонда пайшанба куни бошланадиган халқаро конференцияда Афғонистон ҳукуматининг 2011 йилгача мамлакатдаги хавфсизлик учун масъулиятни ўз зиммасига ола бошлашига оид режаларнинг муҳокама қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG