Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:33

Карзай афғон кучлари хавфсизлик масъулиятини ўз зиммасига олишига умид билдирди


Президент Ҳамид Карзай Афғонистон кучлари яна беш йиллик тайёргарликдан кейин мамлакатдаги хавфсизлик масъулиятини ўз зиммасига олишига умид билдирди.

Карзай бу ҳақда Лондонда бугун бошланаётган халқаро конференция арафасида гапирди.
Афғонистон бўйича халқаро конференцияда 60 давлат расмийларининг афғон урушига якун ясаш стратегиясини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Чоршанба куни Британия Бош вазири Гордон Браун, Германия Канцлери Ангела Меркел ва бошқа расмийлар Карзайнинг зўравонликдан воз кечишга рози бўлган Толибон вакилларига иш жойлари ва молиявий имтиёзларни таклиф қилиш режаларини қўллаб-қувватлади.

Бироқ АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Толибон ҳаракати Ал-Қайда билан алоқаларни мутлоқ узмагунча Қўшма Штатлар улар билан музокара қилмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG