Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:33

Брюсселда НАТО мажлиси ўтказилди


Россия Бош штаби бошлиғи Николай Марков 2008 йилнинг августида Россия билан Грузия ўртасидаги қуролли можародан бери биринчи марта НАТО мажлисида қатнашди
Россия Бош штаби бошлиғи Николай Марков 2008 йилнинг августида Россия билан Грузия ўртасидаги қуролли можародан бери биринчи марта НАТО мажлисида қатнашди

Украина НАТОга аъзо бўлмаган давлат сифатида альянснинг қуролли кучларига ҳисса қўшадиган биринчи мамлакат бўлди. Бу қарор 27 январ куни Брюсселда якунланган НАТО аъзолари ва иттифоқчилари мудофаа вазирларининг учрашувида қабул қилинди.

Украина НАТОга аъзо бўлмаган давлатлар орасида альянс қуролли кучларига ҳисса қўшган биринчи мамлакат сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Украина кўрсатадиган ёрдам Афғонистон ва Болқон давлатларидаги операциялар туфайли НАТО бюджети ва шахсий таркиби бошдан кечираётган қийинчиликларни енгилашишига ёрдам беради. Лекин бу Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш сари қўйган қадами, деб кўрилмаяпти.

НАТО ҳарбий кенгаши раиси Адмирал Жиампаоло Ди Паоло Украина таклиф қилаётган ёрдам айни муддао бўлишини таъкидлади.

- Киев НАТО қуролли кучларига ёрдам таклиф қилаётган биринчи, лекин ягона давлат эмас. Бу жуда муҳим таликфдир, чунки бу бизнинг, кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий соҳа ҳамда транспортга оид имкониятларимизни кенгайтирадиган оид жуда махсус таклифдир. Биз бу таклифни мамнуният билан қабул қиламиз,- деди НАТО расмийси.

Украина таклиф қилаётган кучлар НАТО кучларига 2010 ва 2011 йилларда қўшилади. Улар Украина ҳудудида жойлашади.

Чоршанба кунги мажлисда НАТО Россия билан ҳарбий алоқаларни ҳам тиклади. Россия Бош штаби бошлиғи Николай Марков 2008 йилнинг августида Россия билан Грузия ўртасидаги қуролли можародан бери биринчи марта НАТО мажлисида қатнашди.

Ди Паола НАТО муносабатларни қайтадан бошлаш ниятида экани, лекин алоқалар тўлиқ тикланиши учун вақт талаб этилишини айтди.

- Машинангиз бир йил давомида гаражда тургандан кейин уни юргизмоқчи бўлсангиз, уни катта тезликда хайдамайсиз, аввал уни ёқасиз, калитни бурайсиз, иситасиз, кейин секин юригиза бошлайсиз. Биз ҳам ҳозир ана шу босқичда турибмиз,- деди НАТО ҳарбий кенгаши раиси.

Икки томон ўртасида ҳарбий ҳамкорликка оид шартнома имзоланди. Ҳарбий ҳамкорликка оид “ишчи режаси” жорий йилнинг май ойида эълон қилинади.

НАТО билан Россия ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган асосий соҳа Афғонистонда бақарорликка эришиш уринишларидир. Россия аллқачон ўз ҳудуди орқали НАТо юкларини Афғонистонга транзит қилишга розилик берган.

НАТО расмийлари генерал Марковнинг Афғонистонда барқарорликка эришишда Россия манфаатида эканини таъкидлаганини қайд этмоқда.
XS
SM
MD
LG