Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:00

Истеъфога чиқарилган вазир ўз вазифасида қолади


Украина парламенти Бош вазир Юлия Тимошенконинг яқин сафдоши бўлган Ички ишлар вазирини истеъфога чиқарди.

Парламент қарори 7 февралга белгиланган президентлик сайловининг иккинчи давраси олдидан томонлар ўртасидаги тарангликни янада кучайтирди.

7 феврал кунги сайловда Тимошенко билан мухолифат етакчиси Виктор Янукович беллашади.

Ички ишлар вазири Юрий Луценкони истеъфога чиқариш ташаббусини Януковичнинг минтақалар партияси илгари сурди. 450 депутатдан 231 нафари бу ташаббусни маъқуллади.

Тимошенко парламент қарорига муносабат билдирар экан, Луценко Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида, вазирликка раҳбарлик қилишда давом этишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG