Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:46

Дания Бош вазири муслималар кийимига чеклов киритмоқчи


Дания Бош вазири Ларс Локке Расмуссен жамоат жойларида муслималарнинг диний кийимларига чекловлар жорий қилишга чақирди.

Бош вазир маъмурияти эълон қилган баёнотда “Дания жамиятида паранжи ва ҳижоблар учун ўрин йўқ ва ҳукумат инсоният ва аёлларга нисбатан бундай ёндашувга қарши курашиш ниятида” экани айтилади.

Баёнотда ҳижобларнинг умуман тақиқланиши лозимлиги айтилмаган, лекин расмийлар уни “иложи борича” чеклаши лозимлиги таъкидланган.

Унда шунингдек, аёлларни паранжи ёки ҳижоб кийишга мажбурлашни тақиқлаш, суд залларида гувоҳ аёллардан ҳижобни ечишни талаб қилишга йўл очиб берувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ҳам баён қилинган.
XS
SM
MD
LG