Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:01

АҚШнинг қўшимча кучлари Афғонистонга яқин фурсатда келади


АҚШ қуролли кучлари бирлашган штаби бошлиғи адмирал Майк Маллен президент Барак Обама кўрсатмасига мувофиқ Афғонистонга жўнатиладиган 30 минг қўшимча ҳарбийнинг 18 минг нафари бахор фасли охиригача етиб келишини айтди.

Вашингтонда Конгресс қўмитасида сўзлаган Маллен Афғонистоннинг аксар вилоятларида толибларнинг таъсири ортиб бораётганини айтди.

- Биз Афғонистонга аллақочон 4 ярим минг ҳарбий жўнатдик. Президентнинг 1 декабр кунги қарорига биноан бахор охирига қадар яна 18 минг аскар етиб келиши кутилмоқда. 30 минг аскарнинг қолган қисми имкон қадар ёзда ёки куз фасли бошида етиб келади. Бу 2010 йилда Толиблардан устунликка эришишни таъминлайди, деди адмирал М.Маллен.
XS
SM
MD
LG