Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:21

Эронда намойиш режалаганликда айбланмиш етти киши ҳибсга олинди


Эрон давлат телевидениеси оммавий тартибсизликларга даъват қилганликда айбланиб ҳибсга олинган 7 нафар одамнинг "Фардо" радиосига алоқадор экани ҳақида маълум қилди.

Улар Америка жосуслик хизматлари билан ҳамкорлик қилганлик ва 11 феврал куни Ислом инқилобининг 31 йиллиги муносабати билан оммавий намойишларни режалаганликда айбланмоқда.

Ҳозирча ҳибс этилганларнинг исмлари ошкор этилмаяпти.

Таркибига "Фардо" радиоси кирувчи Американинг Озод Европа/Озодлик радиоси Эрондаги ҳисбга олишлар хусусида ташвиш билдирди, аммо бу ҳақда Эрон расмийлари тарқатган ахборотдан ташқари бошқа маълумотга эга эмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG