Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:32

"Навоий бизни яқинлаштириши мумкин"


Қозоғистонлик санъатшунос Мурод Ауэзов Алишер Навоийни туркий халқлар тарихида улкан из қолдирган даҳо сифатида билишини айтади.
Қозоғистонлик санъатшунос Мурод Ауэзов Алишер Навоийни туркий халқлар тарихида улкан из қолдирган даҳо сифатида билишини айтади.

Алишер Навоий таваллудининг 569 йиллиги муносабати билан Озодлик мухбири Олмаотанинг марказий кўчаларидан бири бўлган Навоий кўчасига йўл олди ва бу кўчада учратган қозоғистонликлардан Навоийни билиш-билмасликлари сўради.

Сўралган олмаоталикларнинг кўпчилиги ўзлари ўтиб бораётган кўча Навоий номи билан аталишидан хабардор эканлари айтдилар, бироқ Навоий ким бўлгани ҳақида саволга уларнинг берган жавоблари турлича бўлди.

- Навоий шарқнинг Ал-Фаробий каби олимидир, дейди биринчи суҳбатдошимиз.

- Менимча, ўзбекистонлик ёзувчи бўлса керак, дейди суҳбатдошларимиздан яна бири.

- Алишер Навоий шоир, ўқимишли одам бўлган, дейди учинчи суҳбатдошимиз.

- Навоий математик, файласуф бўлган, дейди яна бир суҳбатдош.

Бу кўчада биз Навоий асарлари номланишидан хабардор олмаоталикларни ҳам учратдик.

- Навоий “Лайли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин”ни ёзган ёзувчи, дер экан олмаоталик бир суҳбатдошимиз ўзи Алишер Навоийнинг ушбу асарларини ўқимагани, фақат эшитганини қўшимча қилди.

Алишер Навоий ижодини анча кенг ўрганган, у ҳақда бир неча мақолалар ёзган Қозоғистон Миллий кутубхонасининг раҳбари, санъатшунос Мурод Ауэзов оддий қозоғистонликларнинг кўпчилиги Алишер Навоий ҳақида жуда кам маълумот билишини сўнгги пайтларда одамларнинг китобга бўлган қизиқиши сусайгани билан боғлайди.

- Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб ва Аҳмад Яссавий туркларни араб дунёси таъсиридан чиқарган бўлсалар, Алишер Навоий туркларни форсий адабиёт таъсиридан чиқариш учун худди ана шу вазифани бажарган. Улар миллий тарихимизда асосий рол ўйнайдиган шахслардир, дейди Мурод Ауэзов.

Санъатшуносга кўра, айнан Алишер Навоий асарлари ҳозирда туркий халқлар орасида мавжуд низоларга чек қўйиб, уларни бирлаштириш учун хизмат қилиши мумкин.

- Мен ҳеч қачон туркий миллатларни бир-биридан ажратмаганман. Бугунги кун муносабати билан барча ўзбек ака-сингилларимга ўзимнинг энг яхши тилакларимни йўлламоқчиман. Алишер Навоий бошдан кечираётганимиз бу оғир кунларда бизни бир-биримизга янада яқинлаштириши мумкин, дейди Мурод Ауэзов.

Олмаота шаҳар ўзбек миллий-маданий маркази 2007 йилда Қозоғистонда Алишер Навоий таваллудининг 566 йиллиги муносабати дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган кузатувчилар иштирокида халқаро анжуман ўтказганди. Бу йили Алишер Навоий таваллуди муносабати билан ўзбек миллий-маданий маркази томонидан ташкил этилаётган тадбирлар ҳақида маълумот олиш мақсадида Олмаотадаги ўзбек миллий-маданий маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Саид Турсунметов билан боғландик.

- Бу йил эса Олмаотада културний центрда Жўрақул ака бор. Иккаламиз ишлаймиз. Лекин Жўрақул акани соғлиғи панд бериб турибди. Мен эса ўзбек тили китоби билан овора бўлиб, бу йил ҳеч қандай тадбир ўтказиш имконияти бўлмади, деди Саид Турсунметов.
XS
SM
MD
LG