Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:27

Украина Бош вазири лавозимига номзодлар кўрсатилди


Украина президенти этиб сайланган Виктор Янукович “Украина” телеканалига берган интервьюсида тадбиркор Сергей Тигипко, собиқ Ташқи ишлар вазири Арсений Яценюк ва ўзи етакчилик қилаётган Регионлар партияси аъзоси, собиқ Молия вазири Микола Азаровнинг Бош вазир лавозими учун номзодини қўллаб-қувватлашини айтди.

Тигипко ва Яценюк Украинада муҳим ислоҳотлар ўтказа оладиган прагматик раҳбарлар сифатида танилган.

Россияда туғилган Азаровнинг Москвага мойиллиги кучли ва у кўпроқ анъанавий давлат бошқаруви тарафдори.

Президент сифатида Виктор Янукович коалиция тузиш ҳуқуқига эга эмас.

Аммо унинг партияси дастурлар ва Бош вазир ким бўлиши масаласида парламентдаги бошқа фракциялар билан сўзлашувлар олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG