Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:46

Қозоғистон юк машиналарига ўз чегарасини очди


Қозоғистон расмийлари уч ҳафтадан бери чегарада кутиб турган ўнлаб юк машиналарининг Қирғизистон ҳудудига ўтишига рухсат берди.

Қирғизистонлик тадбиркорлар мамлакатга келаётган ўнлаб юк машинаси Қозоғистон-Қирғизистон чегарасининг Конусбаев текширув пунктида Қозоғистон божхонаси ходимлари томонидан ҳеч қандай тушунтиришсиз ушлаб турилганидан шикоят қилаётган эди.

Хитой, Туркия ва Эрондан келаётган ушбу юк машиналарининг аксари 1 февралдан бери чегарада Қирғистон ҳудудига ўтишга рухсат берилишини кутиб турган.
XS
SM
MD
LG