Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:07

Эронда сунний исёнкорлари раҳбари ҳибсга олинди


Эрон хавфсизлик кучлари мамлакат жануб-шарқида фаолият юрғизиб келаëтган Жундуллоҳ қуролли гуруҳи раҳбари Абдулмалик Ригийни қўлга олган.

Теҳрон ҳукумати Жундуллоҳни Ал-Қоида террор тармоғи билан алоқадор гуруҳ деб билади.

Жундуллоҳ яқин ўтмишда Эрон ҳукумат идораларида содир этилган ҳужумлар учун маъсулиятни ўз зиммасига олган.

Шунингдек, расмий Теҳрон қўшни Покистон ҳамда АҚШ ва Буюк Британияни Жундуллоҳдан Эрон ҳукуматига қарши фойдаланиб, уни дастаклаганликда ҳам айблади. Вашингтон ва Лондон бу айбловларни рад этди.
XS
SM
MD
LG