Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:56

Лотин Америкаси ва Кариб давлатлари янги ташкилот тузди


Мексика президенти Филип Калдерон Лотин Америкаси ва Кариб денгизи давлатлари АҚШ ва Канада иштирокисиз янги минтақавий иттифоқ тузганини эълон қилди.

Мексиканинг Канкун шаҳрида 32 давлат раҳбарлари иштирок этган саммитда сўзлаган Калдерон янги тузилма “минтақавий интеграцияни рағбатлантириши ва глобал учрашувларда минтақа давлатлари манфаатларини ҳимоя қилиши кераклигини” айтди.

Янги гуруҳ 50 йил давомида минтақавий масалалар муҳокама қилиб келинган АҚШ ва Канада аъзо бўлган Америка давлатлари ташкилотига муқобил тузилма бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG