Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:02

Эркин микрофон - Ислом давлатларини ҳам кўраяпмиз...


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамларига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамларига йўлланг.

Ўзбекистонда бўлаëтган адолатсизликларга қасдма-қасд демократия ëмон ¸ ислом давлатини қурамиз¸ дегани бўлмағур нарса. Демократия ҳар қалай ҳамма ëқни ҳақ кўрсатадику! дейди "Қурултой"нинг сўнгги баҳсига қўшилишни истаган айрим ўзбекистонликлар.

Темур Хўжанинг гапларига қўшиламан¸

дейди "Қурултой" эшиттиришининг сўнгги сонига муносабат билдирган тошкентлик Абдуқаҳҳор ака.

Абдуқаҳҳор ака: Мен Тошкентдан Абдуқаҳҳорман. Кечаги "Қурултой" масаласида қўнғироқ қилаëтган эдим. Абдуллажон¸ биринчидан сизга катта раҳмат. Кечаги "Қурултой"да долзарб мавзу бўлди. Туркиядан гапирган Темур Хўжа акага мингдан минг раҳмат. Жуда яхши сўзларни айтдилар. 100 фоиз қўшилишаман. Мен уларнинг фикрларини бошидан эшитдим. Ҳамма фикрларига 100 фоиз қўшилишаман. Ҳақиқатан ҳамма гапи тўппа-тўғри.

Мана бу укамизнинг ҳам айтган гаплари озгина тўғри. Америкадан Аҳмаджон айтдиларку. Зебунисо опанинг охирги гаплари ҳам жуда тўғри. Ҳозирги кунда бизларда демократия дейиладию¸ лекин бу нарсанинг ўзи йўқ. Қисқача қилиб айтганда¸ бу менинг ўзимнинг шахсий фикрим¸ ҳозирги кунда бизларда асосий мавзу ислом. Ислом давлатини қурамиз дегани бўлмағур нарса. Мана кўраяпмиз ислом давлатларини. Ҳақиқий ислом давлатмасда булар. Исломда зўравонлик йўқ. Ҳаммаси яхши йўл билан¸ аҳилчилик билан.

Озодлик: Билдирган фикрларингиз учун катта раҳмат сизга.

- Сизларга ҳам раҳмат. Иложи бўлса¸ мана шунақа нарсаларни давом эттириб турсангизлар яхши бўларди. Энг долзарб мавзу кўтарилди. Айниқса¸ ëшларимиз учун зарур бу. Биз ўтиб кетамиз. Мана 62 ëшни уриб қўйдик¸ дейди тошкентлик Абдуқаҳҳор ака.


Ўзбекистонда адолатсизлик бўлди, дея ислом давлати қураман дейиш нотўғри,

дейди Россия трассасида машина ҳайдаб кетаëтган ўзбек ҳайдовчи амаки айни эшиттиришга муносабат билдирар экан.

- Мен катта трассада кетаяпман. Йўлда эдим. Эрталабки эшиттиришинглар тўғрисида ўзимнинг фикримни билдирмоқчи эдим. Эрталаб Туркиядан битта акамиз¸ сизларнинг муҳаррир¸ яна бир укахонларимиз фикр билдиришдику. Шу ҳақда қисқа фикр билдирмоқчи эдим. Энди бизда бўлаëтган порахўрлик¸ ноҳақликларга қарши булар исломдаги ноҳақ ема деган нарсаларни кўраяптида. Фикрим¸ бизни нотўғри баҳолашаяпти. Биз ҳам мусофирчиликда юрамиз. Мана 10 йилдан бери шу ерда тирикчилик қилиб¸ бола-чақа боқамиз. Мен ўзим шофëрман. Демократия ëмон дейди¸ у дейди. Демократия ҳар қалай ҳамма ëқни ҳақ кўрсатадику. Бизда шу нарса бўлмагани учун ҳам ислом динига қайтайлик дейдида. Мана шу ерда “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” деб ëтамиз¸ турамиз. Бошқа ишимиз нима энди. Ўзимизда бўлаëтган ноҳақликларни кўриб ислом динига қайтамиз дейди. Ислом динига қайтамиз дегани ҳар куни бошга дўппини кийиб мачитда намоз ўқишмаску тўғрими...(шу ерда телелфон алоқаси узилиб қолди – таҳр.) дейди Россиядан қўнғироқ қилган элдошимиз.


Роғун акцияларини сотиб олишга Ҳисордаги ўзбекларни мажбурлашмоқда,

дейди Тожикистондан қўнғироқ қилган ўзбек йигит.

Тожикистондаги ўзбекларнинг охирги тийинларигача Роғунга берасан деб милиция ходимлари мажбур қилииб олиб қўймоқда¸ деб қайта-қайта таъкидлади ҳисорлик ўзбек йигит.

- Тожикистоннинг Ҳисор водийсиданмиз.

Озодлик: Роғуннинг акцияларини ол, деб мажбур қилаяпти деяпсизми?

- Бир ойлигингга оласан, деб мажбур қилишмоқда.

Озодлик: Ким мажбур қилаяпти?

- ИИБда. Милициялар.

Озодлик: Демак¸ милициялар Роғун акцияларини сотиб олишга мажбур қилаяпти-а?

- Ҳа. 28 фeвралда сайлов бўлди. Бугундан бошлаб уйма-уй юриб акцияларни мажбуран олдиришаяптида. Роғун ГЭСига уйма-уй юриб¸ пул йиғиб юришипти. Ўтган ой ҳам берган эдик. Бу ой ҳам 300 сомонидан беринглар, дейишаяпти.

Озодлик: Сиз Ҳисорнинг ўзбегимисиз ëки тожигими?

- Ўзбек. Ҳаммадан шундай қилиб олишаяпти¸ дейди ҳисорлик ўзбек.


Ўзбекистонга қайтишга қўрқаман,

дейди Лондонда ўқиëтган ўзбек талабаси.

- Мен ўзим асли қўқонликман. Бундан 10 йиллар олдин Ўзбекистонда Ҳизбут-Таҳрир¸ ваҳҳобий деганлар чиққан эди. Ўшанда мени гумон қилиб олиб кириб кетишган. Бир-икки кеча ушлаб туришган. Шундан кейин қора рўйхатга тушиб қолганман. Маъмурий жазо бериб қўйиб юборишган. Орадан анча йиллар ўтиб кетди. 2007 йили мен Англияга келдим. Ўшанда мендан ички ишларда “Ҳеч қаерга чиқмайсан. Чиқадиган бўлсанг¸ биздан рухсат олиб чиқасан” деган маънода тилхат ëздириб олишган. Мен рухсат сўрамасдан чиқиб кетдим. Менга ОВИР виза беришмаган эдим. Мен ОВИР визасиз чиқиб кетдим. Менга ўртоқларим “Ўзбекистонга қайтиб боришинг хавфли” дейишаяпти. Ҳозиргача милиция уйимизга келиб “Ўғлинг қаерда юрипти? Нима қилаяпти?” деб сўрайди. Диний-сиëсий бўлганда бу нарса.

Озодлик: Сизни сўраб келишаяпти эканми?

- Ҳа. Ҳозиргача милициялар сўраб келишади. Диний мотив бўлгани учун мени рўйхатдан ўчиришмаган. 2007 йилда менга ОВИР виза беришмади. Мен Ўзбекистондан ОВИРсиз чиқиб кетганман.

Озодлик: Кейин сиëсий бошпана олдингизми?

- Йўқ¸ мен ҳозиргача бу ерда студентман. Ҳозир Лондондаман. Яқинда яна бир иш рўй берди. Аччиқ устида бу ишни қилиб қўйдим. Менинг номеримга биров сўкиниб СМС жўнатган экан. Ўша пайтда нурчилар ва бошқалар ҳақида гап кетиб турган эди. Ўтган йил баҳор ойларида эди. Менга у нарсани ҳақоратли сўзлар билан ëзган экан. Мен унга “Нурчимисан? Бошқа бошқа” деб жўнатиб юборган эдим. Уни олиб кириб қамашипти. Бир ойча ушлаб туришган. Кейин қўйиб юборишган. Ҳазил қилди¸ бошқа деганларини тан олишмаяпти. Улар ҳозир менинг ëки кимнингдир боришини кутишаяпти. Ўшанга “Нима қилсам экан” деган нима билан телефон қилган эдим¸ дейди Лондонда истиқомат қилаëтган ўзбекистонлик талаба.


Ўзбекистонни келажаги қачон буюк бўлади?

Москва вилоятида мардикорлик қилаëтган ëш йигит эсини таниганидан бери ўз мамлакатининг буюк келажаги ҳақидаги шиорларни эшитгани¸ аммо Россияга келиб лой хандақда ахлат тозалашга маҳкум бўлганидан зорланар экан¸ қани ўша буюк келажак деб савол қўйди.

- Қачон Ўзбекистонимизнинг келажаги буюк бўлади? Қачон ўзгариш бўлади дейманда¸ дейди Москва вилоятида мардикорлик қилаëтган ëш йигит.

"Ўзбекистон келажаги буюк давлат!" деган шиорни ëзиб Каримов қўлига тутқазган журналист Карим Баҳриевнинг бугун касбий тақиқ остида яшаëтганининг ўзи мардикор суҳбатдошими саволига жавоб эмасми?

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG