Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:10

Украинада ҳукмрон коалиция тарқаб кетди


Украина парламенти раиси Владимир Литвин Бош вазир Юлия Тимошенконинг ҳукмрон коалицияси тарқаганини маълум қилди.

Шунга қарамай, Тимошенко Бош вазир лавозимида қолди.

Янги коалиция тузиш борасида сўзлашувлар бошлашдан олдин парламент коалиция тарқалганини эълон қилиши ва ишончсизлик билдириши керак.

Ишончсизлик овози масаласи парламентнинг 3 март кунги мажлисида муҳокама қилинади.

Коалиция парчаланишига Юлия Тимошенконинг президентлик сайловида сиёсий рақиби Виктор Януковичга бой бергани сабаб бўлди. Украина парламенти 30 кун ичида янги коалиция тузиши керак.

Агар бу амалга ошмаса, президент Янукович парламентни тарқатиб муддатидан олдин сайлов эълон қилиши мумкин.

Украинада навбатдаги парламент сайловлари 2012 йилга белгиланган.
XS
SM
MD
LG