Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:56

Чилида зилзиладан ҳалок бўлганлар сони 795га етди.


Чилида шанба кунги мудҳиш зилзиладан ҳалок бўлганлар сони 795га етди. Чили президенти Мишел Бачелет табиий офатдан зарар кўрган Курико шаҳрига зиёрати давомида бу ҳақда билдирди. Ҳозирда қутқарув амалиётлари давом этмоқда.

Аҳолига озиқ-овқат ва ичимлик суви етишмаётгани ҳақида хабар қилинмоқда. Чилининг Консепсион шаҳрида табиий офат ортидан талончилик ва дўконларни тўнаш ҳоллари кўпайган, полиция бу шаҳарда комендантлик соати эълон қилган, шаҳарни ҳарбийлар ўз назоратига олган.

Сешанба куни Чилига АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтон ҳам ташриф буюрди. Клинтон хоним Чили раҳбарияти билан бу давлатга Вашингтон бериши мумкин ёрдамлар масаласини муҳокама қилди.

"Биз электр генераторлар, тиббий жиҳозлар, шунингдек, кўчма кўприкларни етказиб беришга тайёрмиз", деди Хиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG