Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:21

Туркия АҚШ резолюциясидан норози


Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятини биринчи жаҳон уруши даврида арманлар Усмонли турклар томонидан ўлдирилгани воқеасини “геноцид” деб тан олиш ҳақидаги резолюцияни тўхтатишга чақирди.

Довутўғли Анқара расмийлари АҚШ конгрессининг Ташқи алоқалар қўмитаси бу резолюцияни қўллаб овоз берганидан “жиддий ташвишда” эканини айтиб¸ бу Вашингтон билан алоқалар бузилишига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Пайшанба кунги овоз беришдан кейин Туркия АҚШдаги элчисини мамлакатга чақиртириб олди.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон бажарилиши мажбурий бўлмаган мазкур резолюция бир асрдан бери давом этаётган муаммога барҳам бериш йўлидаги Туркия ва Арманистоннинг уринишини йўққа чиқариши мумкинлиги ҳақида хавотир билдирди.

Биринчи жаҳон урушида Усмонли турклар арманларни ўлдирганини тан олган Туркия бу геноцид воқеаси эканини рад қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG