Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:37

"Казатомпром" собиқ раҳбари 14 йилга қамалди


Қозоғистон пойтахти Остонада суд "Казатомпром" давлат атом компанияси собиқ раҳбари Мухтор Жакишевни 14 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Жакишевнинг адвокати Нурлан Бейсекеев бу маълумотни тасдиқлади.

Жакишев молиявий жиноятлар содир этганлик ҳақидаги айбловларни рад этиб ўзига қарши ишнинг сиёсий асосга эга эканини айтмоқда. Мухтор Жакишев ўзига қўйилган “пулларни ювиш” ҳақидаги айбловини ҳам рад қилган.

1998 йилда деярли инқирозга юз тутган "Казатомпром" компаниясига раҳбар бўлганидан кейин Жакишев уни дунёдаги уран ишлаб чиқарувчи етакчи ширкатга айлантирган.

XS
SM
MD
LG