Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:21

Яманда Ал-Қоида етакчилари йўқ қилинди


Яман мудофаа вазирлиги мамлакат жанубида Ал-Қоида тармоғининг икки нуфузли вакили йўқ қилинганини маълум қилди.

Яман ҳаво кучлари баёнотида айтилишича, якшанба куни амалга оширилган ҳужумда мамлакатдаги “муҳим иншоотларга” ҳужум уюштиришни режалаштирган “террорчи элементлар” йўқ қилинган.

Ўлдирилган Ал-Қоида аъзоларининг шахслари ёҳуд улар қайси иншоотларга ҳужум қилишни ният қилгани ошкор қилинганича йўқ.
Баёнотга кўра, ҳаво ҳужуми мамлакат жанубидаги Абян вилоятида амалга оширилган.

Яман расмийлари кейинги пайтларда мамлакатдаги Ал-Қоида тармоғига нисбатан курашни кучайтирган. Ал-Қоиданинг Ямандаги тармоғи ўтган йилнинг охирида Детройтга кетаётган АҚШ йўловчи самолётни портлатиш фитнаси учун масъулиятни ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG