Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:15

Шарқий Қуддусда фаластинлик намойишчилар полиция билан тўқнашди


Исроилнинг Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун янги уйларни қуриш режалари боис вужудга келган норозиликларда фаластинлик намойишчилар полиция билан тўқнаш келди.

Намойишчилар Эски Шаҳарда тарихий синагогани қайтадан қуриш режаларига ҳам норозилик билдирди.

Фаластинликлар Шарқий Қуддусни бўлажак Фаластин давлатининг пойтахти, деб эълон қилишни ният қилган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Қуддусда вазият таранглашаётган бир пайтда, томонларни босиқликка чақирди.

Шарқий Қуддусда уйларни қуриш режаси АҚШ Вице президенти Жозеф Байденнинг Исроилга сафари давомида эълон қилингани Қўшма Штатлар ва Исроил ўртасида жиддий дипломатик бўҳронга сабаб бўлди.

Вужудга келга бўҳрон Исроил ва Фаластин ўртасида билвосита музокаралар бошланиши истиқболларига ҳам соя солмоқда.
АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл сешанба кунга белгиланган Исроил сафарини қолдирди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Исроил Яқин Шарқ тинчлик жараёни бўйича мажбуриятларига содиқ қолишини намойиш қилиши лозим дея баён қилди. Айни пайтда, Қўшма Штатлар ва Исроил ўртасида “мустаҳкам алоқалар” сақланиб қолишини қўшимча қилди Клинтон.
XS
SM
MD
LG